Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Игорь Сергеев фаолиятини Қозоғистон чемпиони сафида давом эттириши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини Қозоғистон чемпионатида давом эттириши мумкин. Ўзбекистонлик футболчининг агентлари ҳозирда "Астана" клуби билан музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда vesti.kz'га асосланиб Stadion.uz хабар тарқатди.

Манбага кўра, пойтахт клуби "Лудогорец"га трансфер қилинган кипрлик ҳужумчи Пиероса Сотириунинг ўрнига Сергеевни олиб келишмоқчи. Игорнинг ўзи ҳам Қозоғистон премьер-лигасида тўп тепишга қарши эмас. "Астана" эса мамлакатнинг амалдаги чемпиони сифатида еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Ўзбекистонлик футболчи "Пахтакор" билан бир йиллик шартнома борлигига қарамай, у "Астана"га бепул ўтади. Ҳозирда музокаралар якунланиш арафасида. Transfermarkt Сергеевни 1,5 миллион еврога баҳолаган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:37, 12.02.2021.
Ўқилди: 6057 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3894]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3419]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3023]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2981]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2784]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2776]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2465]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2408]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2358]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2109]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик