Кириш Регистрация

Ўзбекистонлик яна бир ҳакам футболдан четлатилди

Баҳо:
+ | -

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси Ўзбекистон Суперлига ва Про Лига учрашувларида коррупцион ҳолатлар, яъни бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашган футбол ҳакамлари ва келишилган ўйинларда қатнашган шахсларни аниқлаш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ЎФА ҳаками О.Тўйчибоев бўйича аниқланган ҳолатлар кўриб чиқилди.

Қўмита томонидан О.Тўйчибоев ЎФА интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол учрашувларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 1 (бир) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш хусусидаги қарор қабул қилинди.

Юқоридаги аниқланган ҳолатларда «Динамо» ПФК вакилларининг иштироки ҳам аниқланиб, уларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Шунингдек, мазкур йиғилиш қарори билан Бухоро вилояти 2-лига мусобақаси иштирокчиси “Олот Истиқлол” футболчиси Н.Ҳасанов «Бухоро-W» аёллар футбол клуби вакилларининг кўрсатмаларига асосан уларни ҳақ эвазига тотализаторда иштирок этишга ундагани учун ЎФА интизом кодексининг 5.44., 5.53. ва 5.60. бандларига асосан бир йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.

Мазкур қарорлар ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 17:37, 12.02.2021.
Ўқилди: 5707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик