Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Рамос «Реал»дан кетмоқчи: кимга фойдаю кимга зарар?

Баҳо:
+ | -

Серхио Рамос, шубҳасиз, "Реал Мадрид" афсонаси. Шу кунларда уни "қаймоқранглилар" сафидан кетиши ҳақидаги миш-мишлар юрибди. Бу қанчалик рост? Рамос мадридликлар сафидан кетса ҳам, клуб тарихидаги энг яхши футболчи бўла оладими? Агар, "эл-капитано" мадридликлар сафидаги энг яхшиси бўлишни хоҳласа, севимли клуби билан шартномасини янгилаши зарур. Ҳозир биз сизлар билан, Рамос "Реал Мадрид" жамоасидан кетмаса, қандай рекордларни янгилаши мумкинлиги ҳақида суҳбатлашамиз. Акс ҳолда Серхио бир қанча рекордларни янгиламай қолади.

Клуб тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган футболчи

Серхио Рамос "қаймоқранглилар" билан шартномасини узайтирилса, "Реал" таркибида энг кўп майдонга тушган футболчига айланиши мумкин. Ҳозирда испаниялик футболчи ушбу рўйхатда тўртинчи ўринда турибди. У мадридликлар сафида 668 марта майдонга тушган. Фақатгина Раул (741), Икер Касиляс (725) ва Мануел Санчес (710) каби футболчилар Рамосдан кўра кўпроқ ўйин ўтказган. Агар, футболчи клуб тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган футболчи бўлишни хоҳласа, яна бир ярим йил давомида Мадридда қолишига тўғри келади.

Энг кўп мавсумларни ўтказган футболчи

Шунингдек, Серхио Рамос "Реал" сафида энг кўп мавсум ўйнаган футболчи ҳам бўлиши мумкин. Мазкур кўрсаткич бўйича рекордчига айланишига оз қолган. Агар, Рамос яна уч йил Мадридда қолса, яққол пешқадамга айланиб олади. Серхио 2005-йилда "Реал" сафида дебют қилган. Ушбу мавсум унинг мадридликлар сафида ўтказган 16-мавсуми ҳисобланади. Пако Генто ва Мигел Анхел каби футболчилар 18 йил давомида Қироллик клуби сафида тўп тепган ва ҳозирда рўйхатни бошқариб турибди.

Қўлга киритилган совринлар жамғармаси

Рамос мавсум охирида Мадридни тарк этса ҳам, ушбу рекордни янгилаши мумкин. Аммо, бунинг учун “Қироллик клуби” Ла-Лига ва Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиши керак. Ҳозирда Рамоснинг медаллар жавонида 22 та олтин медал мавжуд бўлиб, соврин жамғариш бўйича Марсело билан бир хил кўрсатгичга эга. Жамоа рекордчиси эса Пако Генто ҳисобланади. Унинг ҳисобида 23 та кубок мажуд. Ҳозирда мадридликларни Ла-Лигада ҳам, ЕЧЛда ҳам ғалаба қозониши сўроқ остида бўлиб турибди. Агар, жамоа мазкур икки мусобақадан ҳам чиқиб кетса, Гентонинг рекордини янгилаш учун Рамосга яна камида бир йил керак бўлади. Ҳозирда Серхио ҳисобида тўртта ЕЧЛ, тўртта клублар ўртасидаги ЖЧ, учта Европа суперкубоги, бешта Ла-Лига чемпионлиги, иккита Қирол кубоги ва тўртта Испания супер кубоги олтин медаллари мавжуд. Шунингдек, Серхио Рамос "Реал" билан Чемпионлар Лигасида энг кўп чемпион бўлган футболчи сифатида тарихда қолиши мумкин. У ҳозирда тўрт марта мазкур мусобақада ғалаба қозонган, аммо клуб афсонаси Пако Гентода эса ушбу чемпионатнинг олтита олтин медали мавжуд.

Жамоа сардори сифатида энг кўп мавсум ўтказиш

Сардорлар орасида етакчи клубнинг афсонавий футболчиси Пако Генто бўлиб, у жамоани тўққиз мавсум давомида сардор сифатида бошқарган, Чендо саккиз, Раулда эса етти мавсум давомида сардорлик боғичини тақиб юрган. Серхио Рамос олти мавсумдан буён "Реал Мадрид" сардори ҳисобланади. Клуб тарихидаги энг кўп сардор сифатида жамоани бошлаб чиққан футболчи бўлиш учун яна уч йил "Сантьяго Бернабеу"да қолиши керак.

"Реал" сафидаги Ла-Лигада энг кўп ўйин ўтказган футболчи

Серхио Рамос ҳозирда мадридликлар сафида Ла-Лига тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган бешинчи футболчи ҳисобланади. "Эл-капитано" 43900 дақиқа давомида "Реал" сафида ўйнаган. Ҳозирда Раулдан 99 дақиқа орқада қолаяпти (43.998). Шунингдек, ундан олдинда Касиляс (45684), Франсиско Буйо (48717) ва Андони Субисаррета (55746) боришмоқда. У майдонга қайтгач, иккита ўйин ўтказса, Раулни ортда қолдиради. Икердан кўп ўйин ўтказиш учун унга 19 та ўйин керак бўлса, Буйони ортда қолдириш учун эса 55 марта "қаймоқранглилар" либосида майдонга тушиши талаб этилади. Испаниянинг авсонавий дарвозабонидан ўтиш учун Рамосга 113 та ўйин керак бўлади.

Янги "Сантьяго Бернабеу" сардори

Айни пайтда "Реал Мадрид" жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган "Сантьяго Бернабеу" стадионида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Янги стадионнинг қурилиши 2022-йил ёзида тугаши кўзда тутилган. Агар, Рамос янги стадионга ҳам жамоани сардор сифатида бошлаб тушишни хоҳласа, жамоа билан шартномасини узайтириш талаб этилади. Шунингдек, Серхио ҳозир жамоадан кетадиган бўлса, унда у пандемия туфайли мухлислар билан майдонда хайрлашиш имкониятига эга бўлмайди. Олдин бундай ҳолат Раул, Касильяс ва Гути билан ҳам юз берган. Буни ҳеч қайси мухлис хоҳламаса керак, чунки Рамос мадридликлар учун жуда кўп ишларни бажарган, шу нарсаларни ҳисобга олсак, у "Сантьяго Бернабеу"ни олқишлар билан тарк этишга ҳақли.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:07, 13.02.2021.
Ўқилди: 7356 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.