"Олмалиқ" машғулотларида Зоҳид Раупов иштирок этмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
"Олмалиқ" сафида Олий Лигада дебют қилган футболчи 2009-2011 йилги мавсумларни Зарафшоннинг "Қизилқум" клубида ўтказди.
"Ҳозирда кўрикдан ўтаётган футболчи мураббийлар штабига маъқул келса, янги мавсумни жамоамизда давом эттиради", деб ёзади "Олмалиқ" расмий сайти.