Кириш Регистрация

ЕЧЛ. Салах ва Маненинг голлари “Ливерпуль“га ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичи доирасидаги иккинчи учрашув Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтди. Унда “Ливерпуль“ “РБ Лейпциг“ жамоасига қарши майдонда саф тортди.

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли нейтрал, “Пушкаш Арена“да кечган баҳсда, англия жамоаси олмон клуби устидан 2:0 ҳисобида, ишончли тарзда зафар қучди. Деярли тенг курашлар остида ўтган биринчи бўлимда томонлар анча эҳтиёткор ўйин намойиш этишди ва дарвозаларга тўп киритилмади.

Аммо, иккинчи таймнинг дастлабки декасида Муҳаммад Салах ҳамда Садио Мане киритган голлар дарвозалар олдидаги голсиз сокинликни тарқатиб юборди. Ушбу ҳисоб ўйин сўнггигача сақланиб қолди ва “Ливерпуль“ ўзига бўлган ишончни қайта тиклаган ҳолда, “буқалар“ билан дастлабки баҳсда ўз устунлигини таъминлади.

"РБ Лейпциг" Германия – "Ливерпуль" Англия 0:2 (0:0, 0:2) «Пушкаш Арена»

Голлар: 0:1 – 53 Салах, 0:2 – 58 Мане.

"РБ Лейпциг" – Гулачи, Мукиеле (Орбан, 64), Клостерманн, Анхелиньо, Упамекано, Нкунку, Кампль (Хван Хи Чхан, 73), Ольмо, Айдара (Поульсен, 64), Адамс, Забитцер.

"Ливерпуль" – Алиссон, Робертсон, Кабак, Александер-Арнолд, Хендерсон, Вейналдум, Джонс, Мане, Тиаго Алькантара (Окслейд-Чемберлен, 72), Салах (Уильямс, 90), Фирмино (Шакири, 72).

Огоҳлантиришлар:
Айдара (5), Мукиеле (6), Нкунку (52), Анхелиньо (65), Кабак (68), Ольмо (76), Хендерсон (81).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 04:00, 17.02.2021.
Ўқилди: 2856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4365]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3154]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2886]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2731]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2568]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2519]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2280]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2125]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2118]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2114]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик