Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

ЕЧЛ. «Реал Сосьедад» - «Манчестер Юнайтед»га қарши. (Превью)

Баҳо:
+ | -

Бугундан Европа Лигаси плей-офф учрашувлари  бошланади.  "Реал Сосьедад"  ўз майдонида Англиянинг "Манчестер Юнайтед"  жамоасини қабул қилади.  Қизиқарли ўтиш таҳмин қилинаётган мазкур учрашув атрофидаги қизиқарли маълумотлар,  жамоаларнинг босиб ўтган йўли,  йўқотишлар ҳақидаги қисқача превьюни сизларга тақдим этамиз.

"Реал Сосьедад"


Мазкур жамоа Европа Лигасининг "F" гуруҳидан жой олган эди. Улар билан бир қаторда "Наполи", " Аз Алкмар" ҳамда "Риека" жамоалари плей-офф учун кураш олиб боришган. "Оқ-кўклар" дастлабки учрашувини сафарда ўтказган. Хорватиянинг "Риека" жамоси устдан 1:0 ҳисобида устун келишган. Ўз майдонидаги "Наполи"га қарши учрашувда эса худди шу ҳисобда мағлуб бўлишган. Учинчи ва тўртинчи турда" Аз" жамоасига қарши майдонга тушиб, бир ғалаба ва бир дуранга имзо чеккан "Сосьедад" кейинги турларда ҳам жамоалар билан муроса йўлини танлаган. Гуруҳда италияликлардан сўнг 9 очко билан 1/8 финал йўлланмасига эга чиқишган.

"Реал сосьедад"  жамоаси мавсум бошидан бери стабил ўйин намойиш этмаяпти.  Буни Европа Лигасидаги учрашувларидан ҳам,  Ла-лигадаги ўйинларидан ҳам сезиш мумкин.  Ҳатто,  бир муддат гуруҳдан чиқа олмаслик хавфи ҳам бор эди.  Шу билан бир қаторда ички чемпионатда ҳам биринчи ўринга чиқишди.  Аммо,  ноябрь ойи охирларида ўйинида юз берган пасайиш,  шунингдек,  жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар жамоани яна етакчилар қаторидан тушиб кетишига замин яратди. Умуман олганда,  сан-себастьянликлар ЕЛсида  ёпиқ ўйин намойиш этишган.  Барча учрашувларда 5та гол уриб,  ўз дарвозасидан 4та гол олиб чиқишган.  "Басклар"нинг   Ла-лигадаги ишлари анча яхши.  Гарчи,  жадвалда етакчилик қилмаётган бўлса-да,  етакчи жамоаларга етарлича қаршилик кўрсатмоқда.  Айни пайтда улар Испания чемпионатида 23 учрашувдан сўнг,  38 очко билан 5-ўринда кетишмақда. Жамоа чемпионати ва кубок учрашувлари билан ҳисоблаганда 6 учрашувдан бери мағлубиятга учрамай ўзига хос серия намойиш этмоқда.  Ўтган турда сан-себастьянликлар "Хетафе" майдонига сафар уйиштириб,  1:0 ҳисобида ғалаба қозониб,  уч очко билан ортга қайтишган. «Реал сосьедад» жамоасида йўқотишлар билан боғлиқ муаммолар деярли йўқ. Фақат жамоанинг ҳужумчиси Карлос Фернандес ўтган турдаги «Хетафе»га қарши ўйинда жароҳат олган. Асосон, захирадан майдонга қўшиладиган испаниялик ўйинчи «басклар» учун катта йўқотиш ҳисобланмаса керак.

 

«Манчестер Юнайтед»


Европа майдонларидаги юришини Чемпионлар лигасида бошлаган «Манчестер Юнайтед» жамоаси, гуруҳда 3-ўринни қўлга киритиб, Европа Лигасида қатнашмоқда. Англияликлар ЕЧЛда «H» гуруҳидан жой олган эди. Уларнинг рақиби эса «ПСЖ», «Лейпциг» ва Истанбулнинг «Башакшехир» жамоалар эди. «Манкунианлар» 6 ўйинда майдонга тушиб, 9 очкони қўлга киритишган. Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига эса, «ПСЖ» ва «Лейпциг» жамоалари 12 очкодан жамғариб йўл олишган. ЕЧЛ гуруҳ босқичидан чиқиш ўз қўлида бўлган «қизил иблислар, барқарор ўйин кўрсата олмаган. Аутсайдер »Башаксехир«дан учралган мағлубият барчасини ўзгартириб юборди. Умуман олганда, манчестерликлар мусобақани ажойиб бошлашди. Ўз майдонида Германиянинг "Лейпциг" жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган. Ўша ғалабадан сўнг, гуруҳда етакчи жамоа сифатида тилга олина бошлади, аммо иккинчи турдаги Туркия жамоасидан учралган мағлубият, ўз майдонида "ПСЖ" жамоасига 1:3 ҳисобида енгилиши жамоанинг гуруҳдан чиқиш имкониятини кескин пасайтириб юборди. Сўнги турда Германияда учралган мағлубият эса барчасига якун ясади. "МЮ" Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетиши, ички чемпионатдаги имкониятларининг камайиши натижасида, бор эътиборини Европа Лигасига қаратишини тахмин қилиш мумкин. Мазкур мусобақа уларга бегона эмас, чунки 2016/17 йилги мавсумда улар ушбу чемпионат ғолиби бўлишган. "Аякс"га қарши кечган учрашувда "қизил иблислар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.
АПЛда ҳам "Манкунианлар"нинг ишлари яхши деб бўлмайди. Жадвалда 2-ўринда кетаётган жамоа, сўнги турлардаги дуранглари сабаб, етакчи "Манчестер Сити"дан 10 очко ортда қолишмоқда. "Шеффилд"дан учралган мағлубият, "Арсенал", "Эвертон", "Вест Бромвич" жамоалари билан қайд этилган дуранглар уларнинг Премер-лигадаги имкониятларини кескин камайтириб юборди.
Бугунги учрашув олдидан жамоада бир нечта йўқотишлар мавжуд. Ван де Бек, Фил Жонс, Кавани ҳамда Погба "Реал Соседад"га қарши учрашувни ўтказиб юборади. "Вест Бром"га қарши ўйинда мушаклари билан боғлиқ жароҳат орттириб олган Ван де Бексиз жамоа марказида бироз бўшлиқ ҳосил бўлиши мумкин, шунингдек Рэшфорд билан ажойиб тандем ҳосил қилган Каванинг йўқлиги бу муаммони янада чигаллаштириши мумкин. Кеча тарқалган хабарларга кўра, Мактоминай ва Марсиал ҳам майдонга тушмаслиги мумкин. Агарда, ушбу ўйинчилар ҳам бугунги учрашувни ўтказиб юборса, жамоа ҳужумидаги ишларнинг барчаси Решфорд зиммасига тушади. Бу эса ортиқча босим келтириб чиқариб, жамоа ўйинига жиддий таъсирини ҳам ўтказиши мумкин.

 

Эҳтимолий Таркиблар.


«Реал Соседад» (4-1-4-1): Алехандро, Горосабель, Ле Норман, Субельдиа, Монреаль, Мерено, Оярсабаль, Ильяраменди, Сильва, Янузай, Исак.


«Манчестер Юнайтед» (4-2-3-1): Хендерсон, Ван-Биссака, Линделёф, Магуайр, Шоу, Фред, Матич, Рэшфорд, Фернандеш, Мата, Гринвуд.

Эслатма: Буюк Британияда коронавируснинг янгича тури топилганлиги сабабли, Испания ва Англия ўртасидаги авиақатновлар вақтинча тўхтатилган. Шу сабабли мазкур учрашув Италиядаги «Аллианз Арена»да  ўтказилади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 22:55да бошланади.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:08, 18.02.2021.
Ўқилди: 2469 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.