Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон 0-1 Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья

Спорт жамоатчилиги вакиллари Ахбор Имомхўжаевни таваллуд айём билан қутлади

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, футболимиз фахрийси, спорт журналистикаси дарғаси, ўзбек шарҳловчилиги асосчиси Ахбор Имомхўжаев бугун 85 ёшни қарши олди.

Ахбор Рустамович Имомхўжаев 1936 йил 19 февраль куни Тошкентда таваллуд топган. Умрини ўзбек спортига бахшида қилган ушбу инсон замонавий ўзбек спорт журналистикасининг асосчиларидан биридир.

Бутун умри давомида оммавий спорт тарғиботи билан машғул бўлган. Футбол соҳасида кўплаб китоблар муаллифи. Фаолияти давомида футбол учрашувларида ҳакамлик қилиб, Республика тоифасидаги ҳакам даражасигача етиб борган. 10 йил давомида Ўзбекистоннинг энг яхши ҳакамлари қаторида бўлган. «Пахтакор» футбол клубида жамоа бошлиғи лавозимида ишлаган. Ўзбекистон телевидениесида спорт таҳририяти шарҳловчиси, бўлим мудири ва бош муҳаррир лавозимларида фаолият кўрсатган. Унинг қаламига мансуб “Футбол – қувончим, дардим, фахрим”, “Мафтунингман, футбол” ва “Ўзбегимнинг Миржалоли”, ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишлаб “Аср футболидаги асл қадрдонларим” каби китоблари футбол мухлисларида катта қизиқиш билан кутиб олинган ва ҳозиргача севиб мутолаа қилинади. Ахбор ота ўзбек спорти ривожига қўшган ҳиссаси учун ҳукуматимиз томонидан «Шуҳрат» медали, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи" фахрий унвони билан тақдирланган. Шунингдек, Турон фанлар академиясининг академиги ва Ўзбекистон журналистларининг “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори ҳисобланади.

Бугун ушбу инсонни қутлуғ ёш билан қутлаш футбол ва спорт жамоатчилиги вакиллари Ахбор Имомхўжаевнинг хонадонига ташриф буюрди ва уларни таваллуд айём билан табриклади. МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов шунингдек, МОҚ ва ЎФАнинг бир қатор вакиллари Ахбор отани қутлаб, уларга соғлик-саломатлик тилади ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Ўз навбатида устоз шарҳловчи ташриф буюрганларга ташаккур билдирган ҳолда, спортимиз ва футболимиз янада юксалиши йўлида амалга оширилаётган ишлар ривожини тилаб, дуо қилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 14:33, 19.02.2021.
Ўқилди: 2882 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Тони Крооснинг «Реал»даги янги лавозими маълум бўлди [2814]

«Бавария» УЕФА рейтингида «Реал»ни тахтдан туширди [2074]

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2047]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1682]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [1624]

Жавоҳир Синдаров: “Жаҳон чемпиони бўламан ва кейинги сафар Абдусатторов билан ўйнайман” [1597]

Кроос: «Ҳозирги услуби билан «Барселона» ҳеч қачон Чемпионлар лигасини юта олмайди» [1542]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [1541]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [1367]

"Манчестер Юнайтед"нинг "Челси" билан ўйин олдидан фақат битта марказий ҳимоячиси қолди [1360]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик