Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирининг иккинчи кун беллашувлар ўз якунига етди. Мусобақанинг ушбу кун дастури ҳам жамоамиз учун муваффақиятли ўтди.
Бугун курашган вакилларимиз орасида Шарофиддин Болтабоев (-81кг) мусобақанинг финал босқичигача етиб келди ва якунда ғалабани ўз фойдасига ҳал қилди. Ҳамюртимиз олтин медаль учун курашда мўғилистонлик Саид Муллаидан устун келди. Шу тариқа Болтабев фаолиятида “Катта дубулға” мусобақаларидаги илк олтин медаль қатори Токио-2020 Олимпия ўйинлари рейтинги учун 1000 очкони ҳам ёзиб қўймоқда.
Афсуски, бугун курашган ҳамюртларимиз Жалолиддин Бойназаров (-73 кг) ҳамда Гулноза Матниязова (-70 кг) мусобақани эрта тарк этишди. Шу тариқа дзюдочиларимизнинг мазкур турнирда қўлга киритган медаллари 1 та олтин ва 2 та бронзани ташкил қилмоқда. Шу ўринда, бугун кураш олиб борадиган оғир вазнли полвонларимизга ҳам омад тилаб қоламиз.