"Эспаньол" клуби ҳимоячиси Рауль Родригез, Ла Лиганинг сўнги турида, "Барселона"га қарши кечган учрашувнинг сўнгги дақиқаларда, ўз жарима майдонида тўпни қўли билан ўйнаганлигини тан олди.
Ўша вазиятга келиб ҳисоб 1:1 бўлиб турганди. Ўйиннинг сўнги, ҳакам қўшиб берган қўшимча дақиқалари ўтиб бораётган бир пайтда, "Эспаньол" ҳимочиси тўпни қўли билан ўйнаган, аммо бош ҳакам Туриенсо Альварез мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиламаган эди.
Ўйиндан кейин журналистларнинг саволига жавоб бераркан, Родригез шундай деди: "Ҳа тўп менинг қўлимга тегди. Буни тан оламан. Аммо, мен майдондаги ҳакам эмасман. Ўйинда жуда кўп эътиборга молик вазиятлар бўлди. Шунинг учун биргина менинг иштирокимдаги вазиятни муҳокама қилиш нотўғри бўлади. Майдонда барчасини ҳал қиладиган ҳакам бор. Биз бугун дунёнинг энг кучли жамоасидан очко тортиб олдик. Бу бизнинг жамоамиз учун жуда муҳим, чунки биз бугун ажойиб ўйин кўрсатдик.", дея Родригезнинг сўзларидан парча келтирмоқда, "Marca".