«Бунёдкор» Шаҳбоз Эркиновдан сўнг яна бир тажрибали футболчи билан шартномани узайтирди.
Ўз ўйинлари билан ёшларга ўрнак бўлаётган, миллий терма жамоамизнинг асосий футболчиларидан бирига айланаётган тажрибали ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев 2021 йилги мавсумда ҳам «Бунёдкор» либосида тўп суради. Сўнгги икки йилда жамоамизнинг «юрагига» айланиб қолган Тўраев билан икки йиллик шартнома имзоланди. Умид қиламизки, Лутфулла Тўраев янги мавсумда ҳам «Бунёдкор»нинг ғалабаларига улкан ҳисса қўшади ва жамоамиз Суперлигани совриндорлар қаторида якунлайди.
МАЪЛУМОТ УЧУН
ЛУТФУЛЛА ТЎРАЕВ
Туғилган санаси: 30.03.1988 йил
Туғилган жойи: Сирдарё, Ховос шаҳри
Амплуаси: ярим ҳимоячи
ФАОЛИЯТИ
2004-2008 йиллар «МАШЪАЛ»
2009-2011 йиллар «НАСАФ»
2012-2013 йиллар «БУНЁДКОР»
2014-2015 йиллар «ЛОКОМОТИВ»
2016 йил «ФЕЛДА» (Малайзия)
2017 йил «ТЕРЕНГГАНУ» (Малайзия)
2018 йил АГМК
2019 йилдан «БУНЁДКОР»
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси