Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Аёллар терма жамоамиз Африканинг 11 карра чемпионларига қарши баҳсда муносиб ўйин намойиш этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “Festival Women’s Trophy 2021” халқаро турнирининг навбатдаги турида Нигерия вакилларига қарши майдонга тушди.

1991 йилдан буён Жаҳон чемпионатининг мунтазам иштирокчиси ва Африканинг 11 карра чемпиони ҳисобланган нигерияликлар билан ўтган бугунги баҳс, кутилганидек, қизиқарли кечди.

Халқаро тажрибага эга Африка жамоасига қарши футболчиларимиз майдоннинг ҳар бир чизиғида кураш олиб борди ва муносиб ўйин намойиш этди. Бироқ иккинчи бўлим аввалида рақиб ҳужумчиси йўллаган зарба дарвозамиз тўридан жой олди. Ўйиннинг қолган вақтида ҳамюртларимиз бор эътиборини ҳужум чизиғига қаратди. Футболчиларимизда ҳисобни тенглаштириш учун бир қанча қулай вазиятлар юзага келди, бироқ уларга омад етишмади. Натижада рақиб жамоа вакиллари кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аёллар терма жамоамизнинг асосий мақсади Осиё кубоги саралаш беллашувларига юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳисобланади. Шу сабабли, дунёнинг кучли жамоаларига бир қатор халқаро учрашувларни ташкил этиш терма жамоамизнинг тайёргарлик режасидан ўрин олган.

Анталияда ўтаётган “Festival Women’s Trophy 2021” халқаро турнирининг сўнгги турида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Россиянинг ЦСКА клуби билан тўқнаш келади. Мазкур ўйин 23 февраль куни Ўзбекистон вақти билан соат 14.00 да “Emir Hotels” спорт мажмуасида старт олади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 09:30, 21.02.2021.
Ўқилди: 4505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.