Кириш Регистрация

Буюк Британия УЕФАга Евро-2020ни ўзида қабул қилиш таклифини берди

Баҳо:
+ | -

Буюк Британия УЕФАга Евро-2020ни ўзида қабул қилиш бўйича таклифини берди. Ушбу мусобақа коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилнинг ёзидан 2021 йилнинг ёзига кўчирилган эди. Режага кўра, турнир Европанинг 12та шаҳрида ўтказилади. Аммо бу борада ҳали якуний қарор қабул қилинмади.

"Sunday Times" тарқатган хабарга кўра, Буюк Британия Европа чемпионатини тўлиқ ўзида қабул қилмоқчи. Ҳозирда мамлакат ҳукумати ишқибозларни стадионга қайтариш бўйича режа ишлаб чиқди. Бош вазир Борис Жонсон эса яқин кунларда аҳолини коронавирусга эмлаш бошланишини эълон қилмоқчи. Унга кўра, аҳоли 31 июлга қадар эмлаб бўлиниши керак.

УЕФА Буюк Британиянинг таклифини қабул қиладими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 15:00, 21.02.2021.
Ўқилди: 1941 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.