Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

АПЛ. Артета ва Гвардиола тўқнашуви. «Арсенал» етакчи «Манчестер Сити»га қарши (Превю)

Баҳо:
+ | -

Англия Премер-лигаси навбатдаги турида супер қарама-қаршилик гувоҳи бўламиз. Мавсумни бироз омадсиз ўтказаётган Лондоннинг «Арсенал» жамоаси «Эмирейтс»да Гвардиоланинг «Манчестер Сити» жамоасини қабул қилади. Айтиш мумкинки, АПЛнинг 25-турининг энг марказий учрашуви деб қаралаётган, мазкур тўқнашув атрофидаги қизиқарли маълумотлар, статистикалар, ўзаро қарама-қаршиликлар ва эҳтимолий таркиблар ҳақидаги қисқача превьюни тақдим этамиз.


«Арсенал»


Микель Артета жамоаси АПЛдаги мавсумни анча қийин бошлашган бўлсада кейинчалик ўз ўйини кўрсатишни бошлади. «Арсенал» декабрь ойининг охиридан январь ойининг ўрталарига қадар ажойиб ўйинлар кўрсатишди. Олти учрашув - бешта ғалаба ва битта дуранг. «Арсенал» мазкур қарама-қаршиликларнинг бештасида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади. Буу ҳолатни ҳамма Гвардиоланинг шогирди бошчилигидаги жамоанинг узоқ кутилган онлари келди деган тахминларни билдиришни бошлаган эди, аммо лондонликларнинг ғалабали онлари узоққа чўзилмади. «Арсенал» чемпионатда «Саутгемптон»дан қасос олишдан олдин (3:1) олишдан олдин айнан «авлиёлар» томонидан Англия кубогидан чиқариб юборилди (1:0). Шундан сўнг, улар АПЛнинг сўнгги 4 учрашувининг 3тасида очко йўқотишди. Айниқса, «тўпчилар»нинг «ажойиб» ҳимояси «Вулверхэмптон»га қарши ўйинда ўзини кўрсатди (1:2). Давид Луис ва Бернд Лено четлатилиши, «кононирлар»га анча қимматга тушди . Шунингдек, бразилиялик ҳимоячи бир пенальтига ҳам сабабчи бўлиб қолди. Қолаверса, 23-тур доирасида «Астон Вилла»га қарши учрашувда ҳам мағлуб бўлишди. «Арсенал» мазкур жамоага қарши охирги уч баҳсдан бери мағлуб бўлиб келмоқда ва ушбу баҳсларда уларнинг дарвозасига гол ҳам урола олмай келиб, нохуш анъана давом эттиришмоқда. «Тўпчилар» Европа Лигасида дарвозани дахлсизлигини сақлаб қололмади.«Бенфика»га қарши кечган учрашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дуранга имзо чекишди. Бугунги рақиб эса, ҳар бир ўйинда гол уриб келаётган «Манчестер Сити». Микел Артета жамоаси «шаҳарликлар»нинг уюштирадиган ҳужумларига қандай бардош бериши мумкин?
Бунақанги муаммолар жамоанинг ҳужум чизиғида ҳам бор. Обамеянг ва Ляказетт жуфтлигининг бу мавсумда бироз омади келмаяпти. Ушбу футболчилар 24 учрашувда 16 гол уришди. Ҳар мавсумда ўз голеадорлигини намойиш этадиган габонлик футболчи, жорий мавсумда бироз ишончсиз ҳаракат қилмоқда. Мавсум давомида 8 марта рақиблар постини ишғол қилган. Обамеянг дастлаб номаълум сабаб билан учрашувларни ўтказиб юборди. Кейин маълум бўлишича, футболчининг онаси касал эканлиги аъён бўлди. Шахсий ҳаёти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилгандан сўнг, яна гол уриш машинасига айланган кўринади, ўтган турда «Лидс» дарвозасига нақ 3та гол уришга муваффақ бўлди. Балки, бу голни ҳис қилиш қобилияти «шаҳарликлар»га қарши учрашувда ҳам иш бериб қолар. Кузатамиз. Ушбу ғалабадан сўнг, «Арсенал» турнир жадвалида 10 поғонадан жой олди.
Ҳозирча жамоага янги қўшилган Мартин Эдегор ўз сўзини айтиб улгурмади. Лондонликлар «Реал Мадрид»дан ижарага олинган норвегиялик иқтидор эгасидан кўп нарса кутишмоқда. Ярим ҳимоячи ҳозиргача тўртта ўйин ўтказган бўлса, шулардан фақат иккитасида 60 дақиқадан кўпроқ ўйнади. Ҳозирча ушбу баҳсларнинг ҳеч бирида Эдегор фойдали иш қилмади. Нима деб ўйлайсиз, балки Артета ўйинчи танлашда адшдими? Бугунги ўйин аввалида, «Арсенал»да йўқотишлар билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Таркибнинг ҳамма ўйинчилар учрашувга шай ҳолда туришибди. Улар натижа кўрасата оладими, ёки йўқми ҳаммасини бугунги учрашувда кузатамиз.


«Манчестер Сити»

«Шаҳарликлар» гарчи мавсум бошида бироз қийналишган бўлсада, кейинчалик ақл бовар қилмас ўйин намойиш этишмоқда. Пеп Гвардиола шогирдлари АПЛда қаторасига 12 учрашувдан бери ғалаба қозониб келишмоқда. «Манчестер Сити» олдидан чиққан ҳар қандай рақибини аяб ўтиргани йўқ. Хоҳ бу Клоппнинг «Ливерпул»и бўлсин, хоҳ Жозенинг «Тоттенхэм»и. «Ман Сити» ҳозирда АПЛ жадвалида 1-ўринда кетмоқда. Асосий рақиби бўлган ҳамшаҳари «Юнайтед»дан 10 очко илгарилаб кетган. Мутахасисларнинг фикрича, бир йиллик танаффусдан сўнг, «шаҳарликлар» яна Англия тахтига чиқиш эҳтимоли жуда юқорилиги ҳақида фикрлар билдиришмоқда. Ҳақиқатдан ҳам, Пеп шогирдлари ўз ўйинлари орқали бу тахминни ҳақиқатга айлантиришмоқда. Чемпионлик йўлида уларга бугун яна бир жиддий рақиб «Арсенал» дуч келаяпти. Агар, улар бугун ҳам ғалабали серияни давом эттиришса, чемпионликка қадар яна бир муҳим қадам ташлаган бўлади.
Худди «тўпчилар»да бўлгани каби, Манчестер жамоасида ҳам жароҳатлар билан боғлиқ мумамо деярли йўқ. Гюндоган ва Де Брюйне жароҳатдан тикланишди. Бельгиялик ярим ҳимоячи жароҳатдан сўнг, биринчи марта «Эвертон»га қарши ўйинда ўн дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди. Бугун ҳам катта эҳтимол билан у захирадан қўшилади, агар, у жароҳатини янгилаб олса, Мюнхенгладбахнинг «Боруссия» жамоасига қарши ЕЧЛ учрашувини ўтказиб юбориши мумкин. Бу эса жамоа учун катта йўқотиш ҳисобланади. Премьер-лиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси деб тан олинган Илкай Гюндоган учун мавсум анча кўтаринки кечмоқда. Германиялик ярим ҳимоячи 18та ўйинда майдонга тушиб, 11 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. «Эвертон»га қарши учрашувда, майдонга тушмаган футболчи, бугун асосий таркибда майдонга тушиши мумкин. Чунки, унинг жароҳати унчалик жиддий эмасди.
Манчестерликлар АПЛда 16 учрашувида мағлуб бўлишмади. Аммо бу Англия чемпионати учун бу рекорд кўрсаткич эмас, чунки 1998 - йил декабридан 1999 - йил майигача »Арсенал« 19 учрашувда мағлуб бўлмаган ва бу рекорд ҳалигача янгиланмай келмоқда. Агар жамоа бугунги учрашувда камида дуранг қайд этишса ҳам, бу серияни давом эттириши осон бўлади. Чунки "шаҳарликлар"нинг кейинги учрашувларига эътибор берсанги, кетма-кет учра учрашувини ўз уйида "Вест Хем", "Вулверхемптон" ва "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказади. Агар, бугун "Арсенал" манчестерликларнинг бу сериясига бугун нуқта қўймаса, 22 йиллик рекордини бошқа жамоа янгилаб қўйишиши мумкин. Демак, бу икки жамоа ўртасидаги бугунги ўйиннинг қизиқарли ўтиши учун сабаблар етарлича топилади.

 

Қарама-қаршиликлар


Бугунги ўйин мазкур жамоалар ўртасидаги 39-учрашув бўлиб тарихда қолади. Улар ўртасидаги 38 учрашувнинг 17 мартасида "шаҳрликлар" ғалаба қозонган бўлса, 14тасида "Арсенал"нинг қўли баланд келган. 7та учрашув эса дуранг билан якунланган. Мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувда Гвардиола шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Кейинчалик, Англия лига кубогининг чорак финал учрашувида ҳам "шаҳарликлар" йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Демак, бугун Артета шогирдлари рақибидан ўч олиш учун майдонга тушишади.

Эҳтимолий таркиблар


"Арсенал" (4-2-3-1): Лено, Беллерин, Давид Луис, Габриель, Тирни, Себальос, Жака, Сака, Эдегор, Смит-Роу, Обамеянг
"Манчестер Сити" (4-3-3): Эдерсон, Канселу, Стоунз, Диаш, Родри, Гюндоган, Силва, Стерлинг, Фоден, Жезус.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, бугунги учрашув ҳақиқатдан ҳам қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Чунки, бу тўқнашув устоз ва шогирд қарама-қаршилиги сифатида ҳам эътиборга моликдир. Артета ва Гвардиола ўртасидаги супер учрашув бугун Тошкент вақти билан 21:30да старт олади.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:59, 21.02.2021.
Ўқилди: 2262 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.