Кириш Регистрация
11/05 18:50 Локомотив 1-3 Металлург
11/05 18:55 Сўғдиёна 4-1 Андижон
11/05 19:00 Динамо 2-0 Шўртан
11/05 22:00 Осасуна 3-2 Кадис
11/05 22:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лестер
11/05 23:00 Эльче 0-2 Алавес
11/05 23:45 Наполи 5-1 Удинезе
11/05 23:59 Саутгемптон 3-1 Кристал Пэлас
12/05 01:00 Леванте 3-3 Барселона
12/05 18:40 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/05 18:50 Пахтакор 3-0 Қўқон-1912
12/05 22:00 Севилья - Валенсия
12/05 23:00 Уэска - Атлетик Бильбао
12/05 23:00 Сельта - Хетафе
13/05 00:15 Челси - Арсенал
13/05 01:00 Атлетико - Реал Сосьедад
13/05 18:45 Турон - Қизилқум
13/05 22:00 Вальядолид - Вильярреал
13/05 22:00 Астон Вилла - Эвертон
13/05 23:00 Эйбар - Бетис

Отаси изидан футболга қадам қўйган юлдузлар

Баҳо:
+ | -1

Жонатан КЛИНСМАНН

Ёши: 23 ёшда

Фуқаролиги: АҚШ / Германия

Клуби: "Лос-Анжелес Гелакси"

Отаси: Юрген Клинсманн

Жонатан Клинсманн 1997 - йилнинг апрель ойида таниқли немис ҳужумчиси Юрген Клинсманннинг оиласида туғилган, маҳоратли собиқ футболчи ўша пайтда Мюнхеннинг «Бавария» жамоасида тўп тепарди. Ўша пайтга келиб, катта Клинсманн 33 ёшда ва футболчилик карерасини якунлаш арафасида эди. 1998 - йилга маҳоратли ҳужумчи бутсаларини михга илиб қўйишга қарор қилди. Шундан сўнг, оила-аъзолари билан АҚШга кўчиб ўтди. Жонатан эса футбол сир-асрорларини шу ерда ўрганишни бошлади.
Отасидан фарқли ўлароқ, кичкина Клинсманн дарвозабон позициясида тўп тепишни маъқул кўрди. Жонатан Клинсманн футбол оламида ўз сўзини айтиб улгурмаган. 2017 - йилда у «Герта» билан шартнома имзолаб, Европага кўчиб ўтди, лекин Берлин жамоасининг асосий таркибидан жой ололмади. Шу сабабли Швейцариянинг «Санкт-Галлен» жамоасига бориб қўшилди. Аммо швейцарияликлар таркибида ҳам ишлари кўнгилдагидек бўлмади, чоғи, 2020 - йилнинг август ойида яна Америкага қайтишга қарор қилди. Айни пайтда Жонатан «Лос-Анжелес Гелакси» жамоаси аъзоси ҳисобланади. Бироқ, кичик Клинсман мазкур жамоада ҳам захира дарвозабони сифатида қаралади. Балки, у бахтини футболда эмас, бошқа соҳада топар, яна билмадик.

Федерико КЬEЗА

Ёши: 23 ёшда

Фуқаролиги: Италия

Клуби:«Ювентус»

Отаси: Энрико Кьеза

23 - ёшли Федерико Киеза - «Сампдория», «Парма», «Фиорентина» ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчи бўлган Энрико Кьезанинг ўғли. Кичкина Кьеза 2020 - йилнинг октябрь ойидан бошлаб «Ювентус»га «Фиорентина»дан ижара асосида ўтди. Агар, футболчи туринликлар сафида муваффақиятли ўйин кўрсатса, 2022 - йилнинг ёзида сотиб олиш шарти билан битим имзоланди. Федирико Италиянинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида тўп тепган. 2017 - йилдан эса асосий жамоага ҳам чақирув олаётган ёш ҳужумчи, «кўклар» сафида ҳозиргача бир қанча учрашувларда майдонга тушиб улгурди. Бундан ташқари , катта Кьеза фаолияти давомида ҳеч қачон Италия чемпионига айланмаган, аммо унинг ўғли «Ювентус» футболчиси бўлганлиги учун келажакда А серия олтин медалларига эга бўлиш учун яхши анча юқорлигини айтиб ўтиш керак. Ҳозиргача, Федирико «кекса синёра» билан Италия суперкубогида ғалаб қозонган. Қолаверса, «Ювентус» сафида барча мусобақалар доирасида 20 учрашувда майдонга тушиб, 6 гол муаллифига ҳам айланиб улгурган. Трансфермаркт сайти томонидан айни пайтда кичик Кьезанинг нархини 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Демак, шулардан хулоса қилиш мумкинки, ўғилнинг отага қараганда футболда анча ишлари юришган кўринади.

Жованни РEЙНА

Ёши: 18 ёшда

Фуқаролиги: АҚШ / Португалия

Клуби: «Боруссия Дортмунд»

Отаси: Клаудио Рейна

Жованни Рейна - аргентина ва америка фуқоролигини олган таниқли футболчи Клаудио Рейнанинг ўғли, Жованнининг отаси Бундеслиганинг «Байер» ва «Волфсбург» жамоаларида, шунингдек, АПЛ вакллари бўлган «Сандерленд» ва «Манчестер Сити» каби клублар сафида тўп тепган. , АҚШ миллий терма жамоаси сафида 112та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ёздириб қўйган.
Жованни Американинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган футбол академияда футбол ўйнаш қоидаларини ўрганган, у ерда кўрсатган ажойиб ўйинларидан сўнг, Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси скаутлари уни пайқаб қолишган. Кичик Рейна ҳали 17 ёшга кирмасдан туриб, 2019 - йилнинг ёзида АҚШдан, Германияга кўчади. У 17 ёш, 2 ой-у 5 кунлигида Бундеслиганинг "Аугсбург" жамоасига қарши дебют учрашувини ўтказади (5-3). Айни пайтда Жованни атиги 18 ёшда, аммо у аллақачон Америка Қўшма Штатлари миллий терма жамоаси сафида 2та ўйин ўтказган ва 1 гол уришга ҳам эришган. Шунингдек, Жованни ҳақли равишда «Боруссия Дортмунд»нинг футболчилари орасида рейтинги юқори футболчилар қаторида туради.

Жордан ЛАРССОН

Ёши: 23 ёшда

Фуқаролиги: Швеция

Клуби: «Спартак» Москва

Отаси: Ҳенрик Ларссон

Жордан 1997 йил июнь ойида Швециянинг Роттердам шаҳрида туғилган, унинг отаси Ҳенрик Ларссон «Фейноорд» сафида ўйнаган. Кейинчалик, Голландия жамоасидан сўнг, Ҳенрик Шотландиянинг «Селтик» клубига ўтади. Шотландияликлар сафида кўрсатган ажойиб ўйинлар, уни «Барселона» томонга олиб борадиган йўл вазифасини ўтаб беради. Бу эса унинг карерасининг ажойиб босқичи ҳисобланади.
2004 йилдан 2006 йилгача «Барселона» сафида тўп тепган бўлса, бу пайтда унинг ўғли Жордан каталонияликлар академиясида футбол сабоқларини олган. Ўшндан кейин, кичик Ларссон ватани Швецияга қайтиб келди, у ернинг маҳаллий «Хегаборг» жамоасида профессионал даражадаги биринчи қадамларини қўйишни бошлайди. Ўзини мазкур жамоа сафида жуда яхши кўрсата олган бўлса керак, 2019 - йилнинг ёзида Жордан Ларссон 4 миллион эвро эвазига Москванинг «Спартак» клубига кўчиб ўтди ва у ерда ўйнашни бошлайди. Ҳозирчагача у Швеция терма жамоаси сафида 5 та учрашув ва 1 та гол мавжуд, бу эса унинг отаси Ҳенрикнинг 104та ўйинда киритганган 37та голнинг ярмига ҳам тўғри келмайди. Аммо кичкина шведни ҳали ёшлигини ҳисобга олсак, унинг терма жамоа сафидаги ёрқин ўйинлари ҳали олдинда.

Тимоти ВEА

Ёши: 20 ёшда

Фуқаролиги: АҚШ / Франция

Клуби: «Лилль»

Отаси: Жорж Веа

Тимоти Веа Либерия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси «Монако», «ПСЖ» ва «Милан» сафидаги ажойиб ўйинлари билан машҳур бўлган, Жорж Веанинг ўғли бўлади. Фаолияти давомида Жорж Веа кўплаб совринларни қўлга киритган. Футболни тарк этгандан сўнг, катта Веа сиёсат йўлидан кетади ва айни пайтда Либерия президенти ҳисобланади.
Тимоти Веага келсак, у ҳатто Либерия фуқаролигига ҳам эга эмас. У АҚШда туғилган ва 14 ёшида «Пари Сен-Жермен» академиясида футбол бўйича бошланғич таълимни олган бўлса ҳам, парижликлар сафида ҳеч қачон майдонга тушмаган. 2019 - йил ёзида «ПСЖ» аъзолари Либерия президентининг ўғлини Франциянинг «Лилль» жамоасига 10 миллион евро эвазига сотиб юборади. Ҳозирда 90 - йилларнинг охиридаги таниқли тўпурарнинг ўғли сифатида ўйнаётган Тимоти францияликлар сафида, ўзини имкон қадар яхшироқ кўрсатишга ҳаракат қилмоқда, Лекин Веа захирадан майдонга тушадиган футболчи ҳисобланади.

Даниел МАЛЬДИНИ

Ёши: 19 ёшда

Фуқаролиги: Италия / Венесуэла

Клуби: «Милан»

Отаси: Паоло Малдини

Даниел Мальдини нафақат Паолонинг ўғли, балки унинг бобоси Чезаренинг ҳам изидан борган. Тўғри, афсонавий қариндошларидан фарқли ўлароқ, кенжа Малдини ҳимояда эмас, балки ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ўйнайди. Асосан марказда ҳаракат қилса ҳам , баъзан қанот футболчиси вазифасини ҳам яхши уддалайдиган универсал футболчи ҳисобланади. Даниел футболдаги фаолиятини 9 ёшида бошлаган «Милан» академиясидан, асосий жамоасига қадар анча қийин ва узоқ йўлни босиб ўтди.
Даниел Малдини А сериядаги дебютини 2020 - йил 2 - февралда, «Верона»га қарши ўйинда (1: 1) захирадан майдонга тушиб, амалга оширган. Ўшандан кейин «Милан» сафида бор йўги бир нечта учрашувлардагина майдонга тушган, холос.

Жастин КЛЮЙВЕРТ

Ёши: 21 ёш

Фуқаролиги: Голландия / Суринам

Клуби: «Лейпсиг»

Отаси: Патьрик Клюйверт

Жастин - «Барселона» жамоасининг таниқли ҳужумчиси ва Нидерландия терма жамоаси собиқ аъзоси Патьрик Клюйвертнинг ўғли. Патьрикнинг фаолиятидаги энг яхши даврлари 90 йилларнинг охири ва 2000 йилларнинг бошларида бўлган. Отаси сингари, Жастин ҳам «Аякс» академиясида футбол бўйича дастлабки таълимни олади. Айнан, Амстердам клуби таркибида кичик Клюйверт вингер сифатида ўйнаб ўзини кўрсата олди ва натижада 2018 - йилнинг ёзида «Рома» умидли ярим ҳимоячи учун «Аякс»га 17 миллион евродан кўпроқ пул тўлаб берди.
Аммо Жастин «Рома»да ўз ўрнини топа олмади ва ушбу мавсум бошида «бўрилар» футболчини ижарага бериб юборишга қарор қилишди. Ёшлар билан ишлаш бўйича бироз тажрибаси бўлган, Германиянинг «Лейпсиг» жамоаси футболчини ўз таркибига жалб этди. Бундеслигада ҳам кичкина Клюйверт етакчи эмас, шунчаки захирадан майдонга қўшиладиган футболчи ҳисобланади. «Лейпсиг» бу ёзда Жастиннинг шартномасини «Рома»дан тўлиғича сотиб оладими, ёки йўқми бу эса, номаълум.

Маркус ТЮРАМ

Ёши: 23 ёшда

Фуқаролиги: Франция

Клуби: «Боруссия М»

Отаси: Лилиан Тюрам

Маркус Тюрамнинг отаси Лилиан «Парма», «Ювентус», «Барселона» ва Франция терма жамоасида таркибида бир қанча чўққиларни забт этган. Ота ҳимояда ўйнашни афзал кўрган бўлса, Маркус чап қанот ҳужумчиси сифатида тўп тепиб келади. Ворис футболчи профессионал фаолияти «Сошо»да бошланган ва у ердан 600 минг евро евазига «Генгам»га кўчиб ўтган. Орадан атиги икки мавсум ўтиб, французлар жамоаси кичик Тюрамни Германия жамоаси, Мюнхенгладбахнинг «Боруссия»сигага 9 миллион еврога сотиб юборишди.
Маркус Тюрам 2019 - йил ёзидан бери «Боруссия» жамоасида ўйнаб келмоқда ва бу жамоа жорий  йилдаги мавсумда Чемпионлар Лигасида шов-шув кўтарганида, Тюрам ҳам таркибда бор эди. Ўтган йилнинг охирида Маркус Франция терма жамоасида ҳам дебют қилди. Унинг отаси Лилиан эса 14 - йил ичида 142 учрашув ўтказган. Бу ота-болани Тюрамларни ўйин ўтказиш ва совринлар ютиш бўйича таққослаб бўлмасада, отанинг ҳам муваффақиятлари айнан 23 ёшидан сўнг амалга ошган.

Янис ХАДЖИ

Ёши: 22 ёшда

Фуқаролиги: Руминия / Туркия

Клуби: «Рейнжерс»

Отаси: Георгий Хаджи

Янис 1998 - йилнинг октябрь ойида туғилган. Бу унинг отаси Георгий Хаджи «Галатасарой»да ўйнаб юрган пайтга тўғри келган. Мазкур жамоа Георгий учун фаолиятидаги сўнги жамоа бўлган, шундан сўнг бутсасини михга илган. Аммо турк клуби билан 1999/2000 - йил УЕФА Кубоги ва 2000 - йил УЕФА Суперкубогини шов-шувли тарзда ютди. Бунгача катта Хаджи Испаниянинг икки гранд жамоаси «Реал» ва «Барселона» сафида ҳам ўйнашга муваффақ бўлган.
Унинг ўғли Янис Хаджи эса 2019 - йилдан Шотландиянинг «Рейнжерс» жамоаси футболчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида Италия ва Бельгиянинг етакчи жамоаларида ҳам ўйнаган футболчи, Руминия терма жамоаси сафидаги дебютини 2018 - йилда амалга оширган. Стевен Жерард бошқарувидаги «Рейнжерс» сафида икки мавсум давомида 33 марта майдонга тушиб 6 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга эришган.

Исаак ДРОГБА


Ёши: 20 ёшда

Фуқаролиги: Франция / Кот-д'Ивуар

Клуби: «Фолгоре Каратэсе»

Отаси: Дидье Дрогба

Африкалик афсонавий ҳужумчи Дидье Дрогбанинг 20 ёшли ўғли Исаак Парижда туғилган. Отасидан фарқли ўлароқ Исаак футболда унчалик таниқли эмас. Гарчи, отаси каби ҳужум чизиғида тўп тепса ҳам, қанотларда ҳам ажойиб ўйин кўрсатади. Исаак Дрогба «Челси» академиясини тугатгандан сўнг, 2018 - йилда "Генгам" сафига кўчиб ўтади. У ерда аввал ёшлар жамоасида, сўнгра ўринбосарлар таркибида ўйнайди. 2020 - йил ёзида "Генгам" Исаак Дрогбани эркин агент сифатида қўйиб юборади. Шундан сўнг, ёш футболчи олти ойдан кўпроқ вақт давомида янги клуб топа олмади, аммо февраль ойининг бошида у Италия Д серияси вакили "Фолгоре Каратэсе" билан қисқа муддатли шартнома имзолашга эришди. Шу сабабли, Исаакнинг келажакдаги фаолияти қандай ривожланади ва у футболда отасининг ҳаётий йўлини такрорлай оладими, ёки йўқми бу номаълум. Шуни таъкидлаш мумкинки, Дидье Дрогба 20 ёшида зўрға ўзига жамоа топган бўлса, 24 ёшида "Генгам" сафига, 25 ёшида эса "Марсел"га кўчиб ўтган. Фаолиятидаги энг омадли бўлган "Челси" сафига эса 26 ёшида дебют қилган.

 

Жамшиджон Маҳмудов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:54, 22.02.2021.
Ўқилди: 5902 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.