Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Тошкент «Катта дубулға» турнири мухлислар билан ўтиши кутилмоқда

Баҳо:
+ | -

Дзюдо мухлислари учун хушхабар! Яқинлашиб келаётган Тошкент “Катта дубулға” турнири мухлислар билан ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақида расмийлар мусобақага бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида хабар қилишди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5-7 март кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича илк бор “Катта дубулға” таснифига кирувчи йирик мусобақа бўлиб ўтади. Ушбу турнир Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун қимматли рейтинг очколарини бериши билан янада аҳамиятли. Бугун МОҚ мажлислар залида мазкур мусобақага бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Халқаро дзюдо федерациясининг (IJF) мусобақаларни ташкил қилиш бўйича менежери Лиса Аллан ҳамда ташкилотда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Абдулла Муродов, шунингдек, терма жамоамизнинг етакчи спортчи ва мураббийлари, ОАВ ходимлари иштирок этишди.   

Анжуманни Равшан Ирматов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг О.Касимов ва Л.Аллан ҳам мазкур тадбир ва бўлажак мусобақа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишди. Шундан сўнг анжуманнинг савол-жавоб қисмига навбат берилди. Табиийки, мусобақага мухлисларнинг кириши ҳақидаги савол кўпчиликни қизиқтирди. Бунга Азизжон Камилов қуйидагича жавоб берди:

“Мухлислар учун хушхабаримиз бор: Халқаро дзюдо федерацияси Тошкент “Катта дубулға” турнирида мухлисларнинг аренага киришига рухсат берди. Фақат бунинг учун ўзига яраша талаблар ҳам қўйилди. Бунда ташкилотчилар мухлисларнинг спортчилар билан алоқада бўлмасликларини таъминлаши зарур. Бу борада ҳукуматимиздан ҳам расман рухсат олсак ва халқаро федерация талаб қилган тизимни ишлаб чиқсак бўлгани”.

Шунингдек, Лиса Аллан мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик ҳақида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Тошкент доим бизнинг ишончимизни оқлаб келган. Кўриб турибманки, бу йилги турнирга ҳам тайёргарлик кўнгилдагидек олиб борилмоқда. Мақсадимиз дзюдо оиласи учун ушбу спорт ҳавосини улашиш. Бу борада биринчи навбатда спортчилар, меҳмонлар ва мезбон мамлакатнинг хавфсизлигини таъминлашимиз керак”, – деди IJF вакили.

Анжуман давомида Азизжон Камилов терма жамоамизнинг мусобақага олиб бораётган тайёргарлиги, таркибда кимлар бўлиши ҳақида қўшимча қилиб ўтди.

“Мусобақада таркибимиз асосан ёшлардан иборат бўлади. Негаки, биз уларга бундай халқаро мусобақалар ҳавосини кўришлари учун имкон беришимиз керак. Боиси олдинда Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинлари ҳам турибди. Кичик жароҳати сабаб Муҳаммадкарим Хуррамов бу турнирни ўтказиб юборади. Ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан “Катта дубулға” турнирига тайёргарлик юқори савияда олиб борилмоқда”, – деди МОҚ раиси ўринбосари.

Тадбир давомида мутасаддилар мусобақаларни ўтказиш бўйича IJF қўйган талаблар, Тошкентнинг келгуси йил катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қилиши, жамоамиз олдига қўйилган режалар ҳақидаги саволларга ҳам жавоб бериб ўтишди. Ўз навбатида, жамоамиз бош мураббийи Илиас Илиадис ва дзюдочиларимиз “Катта дубулға” турнирида ғалабалари билан мухлисларимизни янада хурсанд қилишга ваъда беришди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:55, 22.02.2021.
Ўқилди: 1803 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.