Англия Премьер-лигасида ўтказилаётган коронавирус учун тест жараёнларида касаллик ҳолатлари чиқишда давом этмоқда.
Бу ҳақда Премьер-лига ўзининг расмий сайтида маълум қилиб ўтган. Сўнгги икки ҳафта мобайнида ўтказилган текширувларга кўра жами 2633 кишидан тест олинган. Вирус аломатлари эса 2 кишида мусбат натижа берган.
Бироқ, уларнинг қайси клубга алоқадор эканлиги тўғрисида маълумот очиқланмади.