Кириш Регистрация

Зидан: «Аталанта» билан ўйинда дурангга рози бўлмайман»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган «Аталанта»га қарши ўйин арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Учрашув 24 февраль куни Бергамо шаҳрида бўлиб ўтади.

«Эртага бизни қандай ўйин кутиб турганини биламиз. Шунингдек, ўзимиз ҳам нималарга қодирлигимизни биламиз. Футболчилар машғулотларда яхши ишлашди ва яхши натижага эришишга тайёрмиз. Бизда керакли тажриба бор. Умид қиламан, биз финалгача етиб борамиз. Мен дурангга рози бўлмайман. Ғалаба учун ўйнаймиз.

Биз «Аталанта»ни унчалик яхши билмаймиз. Ўзимизнинг футболни ўйнашдан ташқари рақиб услубиги ҳам мослашишимиз керак. Бу жуда ҳужумкор жамоа. У икки йил аввалги «Аякс»ни эслатиб юборади. Рақиб жамоа сафида ажойиб ўйинчилар бор. Шу боис, мен эртага яхши ўйин кутяпман.

Гасперини аъло даражадаги ишни амалга оширди. Мен Туринда ўйнаганимда, у «Ювентус» ёшлар жамоаси мураббийи сифатида ишлаган. Мураббий сифатида у менга ёқади», — деди Зидан.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 00:01, 24.02.2021.
Ўқилди: 4173 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик