Москванинг "Спартак" клуби Квинси Промес билан расмий келишувга эришди.
Бу ҳақда пойтахт жамоаси матбуот хизмати хабар беради. Ушбу трансфердан "Аякс" 8.5 миллион евро ишлаб оладиган бўлди. Шунингдек келишувда қўшимча 3 миллионлик бонуслар ҳам мавжуд.
Эслатиб ўтамиз Квинси бундан олдин ҳам "Спартак" шарафини ҳимоя қилган. У бу ерда 2014-18 йиллар мобайнида тўп тепган.