Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

А Серия. Еврокубоклар учун курашаётган «Верона» «Кекса синёра»ни «Скудетто» пойгасидан чиқариб юбора оладими?

Баҳо:
+ | -

Бугун Италия А Серияси 24-тур учрашувларига старт берилди. Турни «Специя» ҳамда «Парма» жамоалари ўртасидаги баҳс очиб берган бўлса (2:2), бугун тунда яна бир ажойиб баҳс бизни кутиб турибди.

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони иштирокидаги ўйин бизнингча ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмаса керак. «Кекса синёра» бу сафар 24-турни меҳмонда «Верона» майдонида ўтказади. Бир қарашда ушбу учрашув ном жиҳатидан кўпчиликни ўзига жалб этолмаслиги бор гап. Жамоаларнинг ўзаро принципиаллик жиҳатидан ҳам йўллари кесишмаган. Бироқ яқинлашаётган ўйин ҳар икки клубнинг ҳам турнирдаги тақдирини кўп жиҳатдан ҳал қилиб қўйиши мумкин. Зеро, улар ўз йўлларида бир текисда давом этишлари учун ҳам ушбу учрашувдаги ғалабани конкретлаштириб олишлари талаб этилади. Қуйида бу қарама-қаршилик тўғрисида қисқача тўхталиб ўтамиз.

«Ювентус»

Туринликлар учун ушбу мавсум ўзлари кутганидек, бир текисда ўтмаяпти. Аслида клубнинг айни пайтдаги ҳолатига ўтган йилги Саррининг қўйиб кетган «имзоси» ҳам қайсидир маънода таъсир ўтказмоқда. Унинг ўрнига олиб келинган Пирло гарчи биринчи мавсуми дея «оқланаётган» бўлсада тарихий клубга хос натижаларни қайд эта олмаяпти. Жамоа мухлислари мамлакат кубогидаги «Интер» чиқариб юборилган баҳсдан бери тайинли йирикроқ натижага гувоҳ бўлишмади.

Ўтган турда аутсайдер «Кротоне» таслим этилмасидан аввалроқ «Ювентус» «Наполи» ҳамда «Порту»га қарши ўйинлардан аянчли мағлубиятларни қабул қилиб олди. «Кротоне» устидан қозонилган ғалаба эса жамоани чемпионлик учун курашга яна қайтарди. Ҳозирда уларни энг яқин таъқибчиси «Милан» билан ўртадаги фарқи битта захира ўйини ҳисобга олинганда 4 очкони ташкил этмоқда. Қайд этилиши кутилаётган ғалаба «Ювентус»ни «Милан»га анча яқинлаштириб олиши билан бирга «россонерилар»га ушбу турда анчайин босим юклаши турган гап. Зеро, «қизил-қоралар» эртага Римда «Рома» меҳмони бўлишади.

Бу ғалаба «Ювентус»га шу томонлама керакки, энди 4-ўриндаги «бўрилар» ҳам кичик эҳтимол билан туринликларга яқинлашиб олиш имкониятига эга. Демак, «сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган» вариантни танлашлари учун биринчи навбатда уларнинг ўзлари ғалаба қозонишларига тўғри келади. Бугунги баҳсда «Ювентус»га Криштианунинг катта ёрдами тегиши кутилмоқда. Португалиялик футболчи ўзи майдонга тушган 19 ўйинда 18 бор рақиблари дарвозасини ишғол этган ва айни дам А Серия тўпурарлари рўйхатини бошқариб турибди. Яна бир қизиқ факт - у майдонга тушган учрашувларда «зебралар» бирор марта ҳам мағлубиятга учрашмаган экан. Демак Роналду бугун ҳам ушбу сериясини давом эттиришга уриниб кўради.

«Верона»га қарши баҳс учун Пирло танлайдиган тактик схема барчага қизиқ бўлса керак. Учрашувни сариқ карточкалари кўпайиб кетгани боис Данило ўтказиб юборади. Унинг ўрнини катта эҳтимол ўнг қанотда Раду Дрэгушин эгаллаши кутиляпти. У ҳимояда Де Лигт, Демирал ҳамда Алекс Сандроларга ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, Пирлода марказни доимгидек Ремзи, Бентанкур, Кьеза ҳамда Маккенини билан тўлдириш варианти ҳам йўқ эмас. Ҳужумда эса Кулусевски Роналдуга партнёр сифатида майдонга чиқади. Ушбу 4-4-2 схемаси Андреага ички чемпионат давомида анча қулай ва оптимал таркиб сифатида қайд этилмоқда.

«Верона»

«Верона» сўнгги учрашувларда ўзига ўхшамаяпти. Жамоа охирги 4 ўйинда атиги бир марта ғалаба қозонишга эришган холос. Бунинг устига ўтган турда қайд этилган кутилмаган дуранг мухлисларнинг кескин ғазабига сабаб бўлди. Кўпчилик Илич ҳамда Фараониларнинг голлари жамоага ғалабани нақда қилди деган хаёлга бораётган эди, бироқ Элдор ҳамда Баделдан ўтказиб юборилган қақшатқич зарбалар якунда «Женоа»нинг «сариқ-кўклар»дан «оғзидаги оши»ни олиб қўйишига сабаб бўлди.

Ҳозирда клуб А Cерия турнир жадвалида 34 очко билан 9-ўринни банд этган. Энг яқин таъқибчи «Сассуоло» билан ўртадаги фарқ бир очкони ташкил этмоқда. Италияда қайсидир жиҳатлардан кучли-7 лик шаклланиб бўлганини ҳисобга олсак жамоанинг еврокубикларга кириб олиши бироз мушкулдек туюлади. 

Аммо, бугун қозонилажак ғалаба «сариқ-кўклар»ни «Наполи»га анча яқинлаштириб олиши мумкин. Бу эса жамоани Европа лигасига йўлланма берувчи ўринлар учун курашишга бўлган умидини яна бир марта уйғотади. Амалдаги чемпиондан очко тортиб олиш «Верона»га ўзини кутиб турган оғир тақвим олдидан анчайин куч бериши турган гап. Шунингдек, бир фактни унутмаслик керак, «Верона» ўз уй ўйинларининг сўнгги 3 тасини фақат ғалаба билан якунламоқда. Бу фактор ҳам мезбонлар учун баҳайбат рақиб олдидан каттагина ишонч тақдим этиши тайин.

Йўқотишлар

«Ювентус»: Кьеллини, Бонуччи, Куадрадо, Данило.

Тахминий таркиб:

Щенсный; Демирал, Дрэгушин, Де Лигт, Сандро; Кьеза, Бентанкур, Рабьо, Маккенни; Кулусевски, Роналдо

«Верона»

Тахминий таркиб:

Сильвестри; Магнани, Гунтер, Димарко; Фараони, Тамез, Илич, Лазович; Барак, Заccагни; Ласагна

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:34, 27.02.2021.
Ўқилди: 2668 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.