Фарғоналик мухлисларнинг севимли футболчисига айланиб улгурган ва 2020 йил Про лига мавсумида жамоа тўпурари бўлган Достон Тошматов янги мавсумни ҳам "Нефтчи" таркибида ўтказадиган бўлди. Боиси, бугун футболчи билан расман 1 йиллик шартнома имзоланди.
"Янги футбол мавсумида Достон Тошматовдан ёрқин ўйинлари орқали жамоамиз ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшишида омад ва зафарлар тилаб қоламиз", — дейилади "Нефтчи" матбуот хизмати тарқатган хабарда.