Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон 2-2 Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон 3-3 Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

"Париж", Сени Жеймен! Ёхуд Франция чемпионати 1-даврасиннг сарҳисоби

Баҳо:
+ | -

Футболга пул тикиш ҳозир модада, агар билсангиз! Исталган топ-чемпионатга бир назар ташланг, америкалик, россиялик, осиёлик миллиардерлар томонидан сотиб олинган клубларга дуч келасиз. Европа футболида "молиявий фейр-плей" қўлланилишига атиги 1 йил қолганда юзага келган вазиятга эътибор беринг: "Манчестер Сити", "Малага", ПСЖ – булар араб инвесторлари томонидан сўнгги пайтларда сотиб олинган энг эътиборли харидлар. Майда-чуйдаларини санаб ўтирмадик. Ҳозир нафақат араблар, ҳатто ҳиндистонлик ва хитойлик бойваччалар ҳам Европа футболига инвестиция киритишмоқда. Тўғри уларнинг мақсади битта –ўз маҳсулотини реклама қилиш.

"Соққа самолётлар" томонидан бошқарилаётган "Анжи" Россия премьер-лигасида 7-ўринда, қатарлик инвесторлар васийи "Малага" ҳам Примерода 7-ўринда, "МанСити" ва "ПСЖ" ўз чемпионатларида энг яқин таъқибчиларидан 3 очко фарқи билан 1-ўриндалар! Кучли бешлик орасида қандайдир бошқача бўлиб турувчи Франция чемпионатида ҳаммаси одатдагидек – 9-ўриндаги жамоа билан 19-жамоа орасидаги фарқ атиги 6 очко. Чемпионат дебютантлари барча учун чақилмас ёнғоқ бўлиб қолмоқдалар, бу борада "Эвиан"ни алоҳида ажратиб кўрсатмоқ лозим. Бугун биз ПСЖ туфайли "бағрига шамол тегаётган" Франция футболига атрофлича назар соламиз, аниқроғи бу лигадаги биринчи давра якунларига бир нигоҳ ташлаймиз.

ПСЖ бошқалардан қанчалик ФАРҚЛИ!
Ҳозир ПСЖ нима учун иккита Олимпик ва "Лилл"дан олдинда биласизми? Ҳа, ўлманг, дуранглар туфайли. Бу йилги биринчи давра якунланганидан сўнг ҳисоб-китоб қилиб кўрсак 35 та ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган, бошқа ҳисобдаги дуранглар ҳам яна 26 та ўйинда қайд қилинган! "Лион" бўлса, "Кан" ва "Валансьенн" каби жамоалар билан сафарда мағлубиятга учраган. Бу жамоа қандай қилиб Чемпионлар Лигасида "Реал" (М) бор гуруҳдан омон чиқди экан, ҳайронмиз!
Аслида ПСЖ 8-турга келибгина "Монпелье" майдонидан йирик ҳисобдаги ғалаба (0:3) билан қайтганидан сўнг чемпионат жадвалида 1-ўринга чиққанди. Шундан сўнг у иккинчи ўриндан пастга тушиб кетмади. Антуан Комбуаре жамоаси мавсум сўнггида концентрацияни йўқотди шекилли, эгалланган позиция кучсизланиб қолди. Пасторе, Менез, Нене ва бошқаларни бошқариш Комбуарега осон бўлмади. Кун бўлмадики, матбуот уни истеъфога чиқармаган бўлсин.

Лекин тан олиб айтиш лозимки, ўтказилган 19 турда ПСЖ иштирокида ярқ этиб кўзга ташланадиган ўйин бўлмади – аниқроғи жамоа ҳақиқий чемпионларга хос виқор билан тўп сурмади. Атиги битта йирик ҳисобдаги ғалаба ва ўз уйидаги "Лорьян" ва "Нанси"лардан олинган мағлубиятни қандай изоҳлаш мумкин? Чунки бу жамоаларнинг бюджети жамоа ҳужумчиси Хавьер Пасторенинг трансферидан камроқ туради! Яхшиям, Дидье Дешам бошқарувидаги "Олимпик" (Марсель) 10-турдан кейин "уйғонди." Агар улар ЧЛда иштирок этмаганда ПСЖнинг ҳолига маймунлар йиғларди, бу аниқ! Чунки "Олимпик" (М) майдонида парижликлар "муздеккина душ" қабул қилиб олдилар. Ким нима деса десин, "Олимпик" (М) чемпионликни ПСЖга шунчаки бериб қўймайди. ПСЖ йилнинг сўнгги кунида жаҳон даражасидаги мураббийга эга бўлди. Анчелотти Италия ва Англиядан сўнг бу ерда ҳам чемпионликка эриша олармикан? Буни омон бўлсак, албатта кўрамиз.

"Монпелье" ЧЛга чиқмаса нима бўлади?
Одиндан айтиб қўяй, ҳеч нарса бўлмайди. Рене Жирар шогидлари мавсум давомида атиги бир мартагина 4-ўринга тушиб кетдилар, холос. Қолган пайт фақат 1-2-ўринларда юришди. Жамоанинг сафарда эришган 3 ғалаба ва 3 дуранги биринчи давра якунида барибир ўз сўзини айтди. Жамоада янги тўпурар пайдо бўлди. Оливье Жиру "Дижон" ва "Сошо" жамоаларига қарши ўйинда хет-трикка эришиб тўпурарлар пойгасида пешқадамликни ўз қўлига олди. У ўз жамоаси урган голларни роппа-роса учдан бирини якка ўзи киритди Жамоа ҳимоя чизиғи анча кучсиз, чунки сафарда атиги 1 ўйинда, уйда эса 5 ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бундан ташқари чемпионатдаги жамоаларнинг тенг ярми ундан камроқ гол ўтказиб юборган. Ҳужумкорликда жамоа ҳаммага дарс бериши мумкин. Жамоа "Валансьенн" ва ПСЖ клубларига қарши ўтган ўйинлардагина гол кирита олмаган холос.

Франция чемпионати биринчи даврасининг кашфиётлари – бу бутун "Монпелье" ва унинг энг яхши тўпурари Оливье Жирудир. 13 та гол ва 5 та голли пас – Жиру барча таъқибчиларини анча ортда қолдириб кетди. Жамоанинг ёш янги етакчилари номини сизга таништириб ўтсам – Юнус Белханда ва Мапу Янга-Мбива. Бу номларни эслаб қолинг. Балким қайсидир гранд клубларда кўриб қолсангиз эслаб юрарсиз қаердан чиқишганини!

Руди Гарсиянинг "Лилл"и нималарга қодир?
Ўтган йилги чемпион ҳали чемпионлик пойгасидан чиқиб улгурмади. 9 ғалаба, 9 дуранг ва 1 мағлубият – буни қандай изоҳлаш Руди Гарсиянинг ўзига ҳавола. Жамоа 3-турдан буёғига мағлубиятга учрмаяпти. Агарда улар Чемпонлар Лигасида иштирок этишмгаанда нима бўларди. Иккинчи фронтда ҳам жамоа ишларни қотириб қўйгани йўқ. У ёқда ҳам – дуранглар эпидемияси! Сўнгги турдаги "Ницца" га қарши эришилган 4:4 - "Лилл"нинг бугунги ташриф қоғози! Жамоанинг қшки таътилдаги энг асосий вазифаси – янги юлдуз Эдин Азарни таркибда сақлаб қолиш. Майли у ёғига, ҳимоянинг чап қанотига ва либеро чизиғига биттадан савияли ўйинчилар излансин. Агар еврокубоклардан чиқиб кетгани инобатга оладиган бўлсак, "бульдоглар" бу ёғига ҳаммани "тишлаб олиши" мумкин!

"Лион"нинг шонли даврлари ортда қолдими?
"Европа баҳори"да фақат икки француз жамоаси, аниқроғи иккита "Олимпик" иштирок этади. Улардан бири Реми Гард шогирлари бўлмиш лионликлардир. Улар 1/8 босқичида Кипрнинг АПОЭЛ жаомаси билан тўқнаш келадилар.
Клод Пюэлдан жамоани қабул қилиб олган Реми Гард жамоага янгича тактика усулларини ўргатмоқда. Ҳозирча дарслар бир маромда кетаяпти. Жамоа турнир жадвалида ҳатто 1-ўринга ҳам чиққан пайтлар бўлди (фақат 6-турдагина). "Лион" асосан 4-5-ўриларда кетаётганлигини инобатга олсак, жамоа ЧЛга тўғридан-тўғри чиқиш учун қаттиқ кураш олиб борса керак. Бунинг учун жамоа чемпионат якунида камида иккинчи ўринни эгаллаши лозим. Жамоа мағлубиятлар қабул қилиб олиш бўйича чемпионатда 8-ўринда, ҳужумкорлик бўйича 3-ўринда кетмоқда. Жамоа ҳужумчиси Бафетимби Гомис 7 та гол билан жамоанинг яққол тўпурари бўлса ҳам, Карим Бензема даражасига чиқиш унга насиб этмаса керак, яна билмадим. "Реал" (Мадрид) билан бўлган ўйинлар "Лион"нинг олдинги даври ўтганлигини кўрсатиб берди. Ҳимоя ва ярим ҳимоя орасидги узвий боғлиқлик йўқолган. Лекин ҳужум чизиғи у қадар катта ишловга муҳтож эмас.

Дидье Дешамга тасаннолар!
ЧЛ плей-офф босқичининг яна бир иштирокчиси "Олимпик" (Марсель) сўнгги вақтларда барчани хушнуд этмоқда. Дидье Дешамнинг мавсум аввалида таъкидлаган сўзларини эсласак: "Жамоам мен кутган даражага октябрь ойида чиқади". Октябргача жамоа қанча очко йўқотмади дейсиз? 6-турни бир эсланг – жамоа турнир жадвалида сўнгги поғонага тушиб қолганди. Биринчи давра якунида эгалланган 6-ўрин – бу мўъжизадан бошқа нарса эмас. ПСЖ билан орадаги фарқ ва улар ўртасида бўлиб ўтган ўйинга қаранг - бу ҳақиқий парадокс! Агарда Марсель жамоаси шу кетишда давом этса, у ҳолда ПСЖнинг ўрнини олиб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас. Жамоанинг трансфер сиёсатидаги биринчи ўриндаги вазифаси – жамоага унча фойдаси тегмаётган Лучо Гонсалесдан халос бўлиш. Бунга Дешамнинг ўз қарор қилгани маъқул. Дешам "Марсель" билан ЧЛда "Монако" билан эришган натижани (финал) такрорлай олармикан? Ўйин нуқтаи назаридан олиб қарасак - ҳа, вазиятга реал кўз билан қарасак – йўқ. Қайси бирини танлаш ўзингизга ҳавола!

Дебютантлар ҳар доимгидек
"Эвиан", "Аяччо" ва "Дижон" Лига 2 дан Лига 1 га қўшилганига ҳам мана ярим йилдан ошди. Бу жамолар бугунги кунда турнир жадвалида мос равишда 11, 20, 16-ўринларни эгаллаб туришибди. "Эвиан" сафардан 6 дуранг ва 4 мағлубият билан қайтган. "Дижон" бўлса, сафар ўйинларидан 2 ғалаба ва 2 дурангга эришган. Очкога оладиган бўлсак, албатта "Дижон"да яхшироқ ҳолат. "Аяччо" ҳам сафардан 1 ғалаба 4 дуранг билан қайтгани эътиборга моликдир. Дебютантларнинг ўзаро ўйинларида эса "Дижон" бир оз устунроқ кўринмоқда. Ўйин жиҳатдан ҳам "Дижон" бу уч дебютант орасида яққол ажралиб турибди. Жамоанинг ярим ҳимояси анча яхши шаклланган. Жамоа тўпурари Бенжами Корне ҳам жамоада қолмаса керак. Унга харидорлар ҳозирданоқ етарли.

Аутсайдерлар
Лигада қолиш учун кураш жудда шиддатли кетмоқда. 12-ўриндаги "Брест" билан 20-ўриндаги "Аяччо" орасидаги фарқ атиги 6 очко. Сўнгги йилларда Лигада пайдо бўлган "Арль-Авиньон", "Гренобль", "Гавр" ва "Метц" каби яққол очко улашувчилар бу йил йўқ. Ҳатто сўнгги ўриндаги "Аяччо" ҳам курашсиз ҳеч кимга таслим бўлмайди. Бу жамоанинг дарвозабони Гильермо Очоани бемалол чемпионатнинг бош юлдузлари сафида эътироф этсак бўлаверади. Илтимос, у ўтказиб юборган голлар сонига қараманг. Тўғри у атиги 2 та ўйинда ўз дарвозасини "қуруқ" сақлай олди. "Лион", "Сошо" ва "Нанси" жамоалари билан бўлган ўйинларда у аслида нималарга қодирлигини кўрсата олди. Фикри ожизимизча, чемпионатнинг иккинчи давраси "Лига 1 да қолиш учун!" шиори билан ўтса керак.

Бош мураббийлар
Мавсумни "Осер", "Валансьенн", "Нанси", "Сошо", "Бордо" ва "Лион" янги бош мураббийлар билан бошлаган бўлсалар, янги йилгача Ницца (2011 йил 15 ноябрь) ва ПСЖ (2011 йил 30 декабрь), янги йилда "Эвиан" (2012 йил 2 январь) жамоалари ҳам ўз бош мураббийларини янгиладилар. Францияда яқин-яқингача итальян мутахассислари ишламаётган эди. ПСЖ да спорт директори ва бош мураббий шахсан Италиядан таклиф этилганига (бу ерда гап Леонардо ва Карло Анчелотти ҳақида кетмоқда) эътибор берсак – бу французлар учун яхши натижа бўлса керак. 5 июнда "Нанси" мураббийлигидан кетган уругвайлик Пабло Корреа 2012 йилнинг 2 январида "Эвиан"га таклиф этилди. Шундай қилиб Лига 1 да Уругвай, Италия ва Босния ва Герцеговинадан бош мураббийлар ишламоқда. Қолган 17 мураббий маҳаллий вакиллар ҳисобланишади. Улар орасида Дидье Дешамгина натижалар борасида бошқалардан алоҳида ажралиб туради.

Умумий статистика
Ҳисоб бўйича 74-биринчилик 2011 йил 6 августида старт олиб, 2012 йилнинг 20 майида якунига етади. 2011 йилнинг 22 декабридан 2012 йилнинг 14 январига қадар жамоалар қишки таътилга чиқишди.
Жами ўтказилган ўйинлар сони: 190 та
Барча ўйинларда урилган голлар сони: 485 та
Ўртача битта ўйинда урилган голлар сони: 2,55 та
Биринчи даврада қайд этилган ҳисоблар: 1:1 (35 марта), 2:0 (25 марта), 1:0 (19 марта), 0:0, 2:1 (14 марта), 1:2 (12 марта), 2:2 (11 марта), 0:1 (10 марта), 1:3 (9 марта), 3:1 (8 марта), 3:0 (7 марта), 3:2 (6 марта), 0:2 (4 марта), 4:0 (3 марта), 0:3, 2:3, 4:1, 4:2 (2 марта), 1:5, 2:4, 2:6, 4:4, 5:3 (1 марта).
Энг узоқ ғалабали юриш: 6 ўйин, ПСЖ (21 сентябрь – 29 октябрь)
Энг узоқ мағлубиятсиз серия: 17 ўйин, Лилль (20 августдан - ҳозиргача)
Энг узоқ мағлубиятли юриш: 5 ўйин, "Аяччо" (16 октябрь – 6 ноябрь)
Энг кўп томошабин ташриф буюрган ўйин: 45195 – (2011 йил 18 декабрь, ПСЖ – "Лилль")
Энг кам томошабин ташриф буюрган ўйин: 5125 – (2011 йил 11 сентябрь, "Аяччо" – "Кан")
Тўпурарлар: Оливье Жиру ("Монпелье") – 13 та, Кевин Гамейро (ПСЖ) – 9 та.
Ассистентлар: Матье Вальбуэна ("Марсель") – 9 та, Седрик Барбоза ("Эвиан") – 6 та.
Хет-триклар муаллифлари: Оливье Жиру (2 та), Деннис Олиеч, Кевин Гамейро (1 тадан)
Мукофотлар: Ой футболчиси: Сентябрь – Хавьер Пасторе (ПСЖ), Октябрь - Нене (ПСЖ), Ноябрь – Юнус Белханда ("Монпелье")
Энг кўп қизил карточка олган футболчилар: Бенжамин Ниве ("Кан"), Эрик Мулунги ("Ницца"), Матье Пейберне ("Сошо") – 2 тадан
Жамоалар экипировкалари қуйидаги фирмалар томонидан тайёраланади: Nike – 5 ("Брест", "Дижон", "Кан", "Монпелье", ПСЖ), Adidas – 3 ("Сент-Этьенн", "Лион", "Марсель"), Kappa – 2 ("Эвиан", "Тулуза"), Puma - 2("Бордо", "Ренн"), Umbro - 2 ("Нанси", "Лилль"), Airness – 1 ("Осер"), BURDA- 1 ("Ницца"), Duarig -1 ("Аяччо"), Lotto - 1 ("Сошо"), Macron – 1 ("Лорьян"), Uhlsport – 1 ("Валансьенн").

1-даврадан сўнг якуний жадвал:

Т/р

Клуб номи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Бош ҳомийси

1

ПСЖ

19

12

4

3

31-17

40

Emirates

2

Монпелье

19

11

4

4

39-23

37

La Foir'Fouille

3

Лилль

19

9

9

1

33-19

36

Groupe Partouche

4

Лион

19

11

2

6

31-21

35

Everest Poker

5

Ренн

19

9

5

5

29-23

32

Samsic

6

Марсель

19

8

7

4

27-18

31

BetClic

7

Тулуза

19

8

7

4

20-17

31

IDEC

8

Сент-Этьенн

19

8

6

5

23-21

30

Winamax

9

Лорьян

19

6

6

7

18-21

24

La trinitaine

10

Бордо

19

5

8

6

20-22

23

Kia

11

Эвиан

19

5

7

7

27-29

22

Danette

12

Брест

19

3

12

4

19-19

21

Quéguiner

13

Валансьенн

19

5

5

9

18-21

20

Toyota

14

Кан

19

5

5

9

24-29

20

GDE Recyclage

15

Осер

19

4

7

8

26-30

19

Senoble

16

Дижон

19

5

4

10

20-35

19

Sita-Suez

17

Ницца

19

4

6

9

21-23

18

Mad-Croc

18

Нанси

19

4

6

9

17-26

18

Odalys Vacances

19

Сошо

19

4

6

9

21-34

18

Peugeot

20

Аяччо

19

3

6

10

20-36

15

Géant

Голлар бўйича
Мавсумнинг биринчи голи: 2011 йил 6 август, Антони Мунье, "Ницца" учун "Лион"га қарши ўйиннинг 5-дақиқасида
Мавсумнинг биринчи автоголи: 2011 йил 6 август, Франк Берья, «Лилл»дан «Нанси»га қарши учрашувнинг 61-дақиқасида
Мавсумнинг 1-пенальтиси: 2011 йил 13 август, Паулу Машаду, «Тулуза» учун «Дижон»га қарши ўйиннинг 85-дақиқасида (мувафаққиятли амалга оширилган)
Мавсумнинг илк дубли: 2011 йил 21 август, Сулаймон Камара, «Монпелье» учун«Ренн»га қарши учрашувнинг 86-дақиқасида
Мавсумнинг биринчи хет-триги: 2011 йил 25 сентябрь, Деннис Олиеч, «Осер» учун «Сошо»га қарши ўйиннинг 67 дақиқаси давомида
Мавсумдаги энг тезкор гол: 2011 йил 4 декабрь, Ярослав Плашил, "Бордо" учун "Нанси"га қарши ўйиннинг 18-сониясида
Мавсумдаги энг кеч урилган гол: 2011 йил 21 декабрь, Франсуа Клерк, "Ницца" учун "Лилл"га қарши учрашувнинг 90+4-дақиқасида

Огоҳлантиришлар бўйича
Мавсумнинг биринчи сариқ карточкаси: 2011 йил 6 август, Стефан Мбиа, «Марсел»дан "Сошо"га қарши ўйиннинг 16-дақиқасида
Мавсумнинг биринчи қизил карточкаси: 2011 йил 6 август, Паскаль Беренге, «Нанси»дан «Лилл»га қарши ўйиннинг 83-дақиқасида
Бир ўйинда энг кўп сариқ карточка кўрсатилган ўйинлар – 9 та (4 та ўйинда)

Лига 1 рақамларда

"6/10" – Чемпионат асосий тўпурарларининг жами 10 тасидан 6 таси Франция мамлакати фуқароларидир. Қолган тўрттаси Буркина-Фасо, Кения, Бельгия ва Бразилия мамлакати фуқаролари ҳисобланишади.
"3" – 2011 йил 19 ноябрда бўлиб ўтган "Ницца" – "Сент-Этьенн" (0:2) ўйинида энг кўп қизил карточка кўрсатилди. Барча уч қизил карточка мезбонларга (Давид Оспина, Эрик Мулунги ва Ренато Чивелли) "насиб этди".
"6" – бу "Ницца" жамоаснинг бугунгача ишлаб олган қизил карточкалари сони.
"9" – "Лорьян" вакили Алексис Рома ҳаммадан кўп сариқ карточкага муносиб кўрилган.
"23" – бу Биринчи давранинг 190 та ўйинида 23 хил натижалар қайд этилди.
"28" – бу "Сошо" ва "Бордо" жамоалари ўйинчилар олган сариқ карточкалари сони. Шундай қилиб улар ҳаммадан кам огоҳлантириш олган бўлиб чиқмоқда.
"50" – Чемпионат жамоалари орасида "Аяччо" энг кўп сариқ карточкага эга бўлиб турибди.
"18681" – бу чемпионатнинг бир ўйинига тўғри келадиган ўртача томошабинлар сонидир.

Қишки трансфер дарчаси

Францияда қишки тарнсферлар учун 2012 йил 1 январдан 31 январ оқшомигача рухсат берилади. 6 январь кеч соат 23:00 га келганда Лига 1 да 11 та трансфер амалга ошгани маълум бўлди. Ҳозирча Бразилиянинг "Флуминенсе" вакили Мариано Феррейра Фильонинг 3 млн. евро эвазига "Бордо" сафига қўшилгани энг йирик трансфер бўлиб турибди. Қолган аксарият трансферлар ижара ҳуқуқи асосида амалга оширилмоқда. Ҳар куни 2-3 трансферларнинг расмийлаштирилаётган, жамоага асосан француз футли анъаналаридан хабардор ижрочилар чақирилаётгани ҳам бугун янгилик эмас.

Фирдавс CАЙФИЙ тайёрлади

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:34, 10.01.2012.
Ўқилди: 30588 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЦСКА Аббос Файзуллаевни U23 Осиё кубогига қачон қўйиб юборишини маълум қилди [6871]

Беллингем "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятлари бўйича пешқадам, Месси олтинчи ўринда [3086]

Sport TV'да 20-апрель куни 7 та жонли футбол (футзал) трансляцияси бор [2835]

Ухлаш олди мутолаа учун. Улар ҳозир қаерда? Зидан «Реал»га олиб келган футболчилар [2110]

Гюндоган: "Реал"га биргина имконият бўлса етарли" [2072]

"Реал" Начо ўрнина узоқ муддатли ўринбосар топиб қўйди [1886]

Гвардиола "Реал"нинг "Манчестер Сити"дан яхшироқ бўлган компонентни айтди [1881]

А Серия. "Кальяри" "Ювентус" билан ўйинда 2:0 ҳисобини сақлаб қола олмади, Шомуродов 79 дақиқа ўйнади [1846]

Гвардиола Палмерни "Манчестер Сити"да қандай сақлаб қолишга ҳаракат қилганини айтди [1757]

Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин [1683]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.