Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Евгений Алдонин: "Рақибнинг "Реал" бўлиши ҳали мағлубият дегани эмас"

Баҳо:
+ | -

Таътилни қизи билан Дубай, Маями, Лас-Вегас каби шаҳарларда ўтказган "ЦСКА" клуби аъзоси Евгений Алдонин кечадан эътиборан клуб ихтиёрига етиб келди. Бундан унумли фойдаланган рус ҳамкасбларимиз футболчи билан ЕЧЛ борасида қисқа суҳбат қуришди.

- 2012 йилда "ЦСКА" Мадриднинг "Реал" клубига қарши кураш олиб боради. ЕЧЛ ним чорак финалига қуръа ташлаш маросимини қаерда томоша қилдингиз?
- Дубай соҳилларида дам олаётганим учун ҳеч қаерда кўра олмадим.

- Унинг натижаларини қандай билиб олдингиз?
- Мобиль телефонимга журналистлар ҳужуми бошланди. Ундан олдин Сергей Игнашевичдан смс келганди. У Широков билан бирга қуръани томоша қилиш учун борганди.

- "Реал" рақиб бўлганингиз борасида нима дея оласиз?
- Биз ўйнаш қийин, аммо қизиқарли бўлган кучли клубга рақиб бўлдик. Ҳар қандай қуръага оддий кўз ва ҳаяжонсиз қараш керак.

- Ўтган йил "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинни томоша қилиш учун Игнашевич билан бирга Мадридга боргандингиз...
- Энди ўзимиз "Реал" билан ўйнаймиз. Табиийки, бизнинг жуфтликда "Реал" фаворит. Бироқ бу ЕЧл эшиклари "ЦСКА" учун ёпилганини билдирмайди!

- Биласизми, "ЦСКА"га "Реал" эмас, балки "Бенфика" ҳам рақиб бўлиши мумкин эди?
- Эшитдим. Якунда португалияликлар "Зенит" билан ўйнайдиган бўлди. Питерликларга бизга қараганда осон бўлади деб ўйламайман. "Бенфика" жуда кучли рақиб. Бу жамоа "Манчестер Юнайтед" билан бир гуруҳда кураш олиб борганига қарамай, биринчи ўринни ўзиники қила олди.

- "Реал" рақиб бўлганидан кейин, машғулот ўтказиш системаси ҳам анча ўзгарса керак...
- бу табиий. Бу нафақат жамоа, балки унинг ҳар бир ўйинчиси учун катта масъулият талаб қиладиган ўйиндир. Айниқса легионер футболчилар кучли бешлик миллий чемпионатларига йўл олиш учун ўзларининг энг яхши томонларини кўрсатиш умиди билан яшашмоқда.

Манба: sport-express.ru

"Реал" "ЦСКА"чалик ҳам бўлолмаса, Мауриньо ўзига бошқа клуб ахтариб кўрса керак.

Киритилди: 14:02, 11.01.2012.
Ўқилди: 30347 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.