Лондоннинг «Челси» клуби яримҳимоячиси Кристиан Пулишич «Бавария» қизиқиш доирасида бўлиб турибди.
«Қизиллар» раҳбарияти америкалик футболчини Кингсли Команга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Команга ҳозирча «МЮ» даъвогарлик қилмоқда ва ушбу трансфернинг ўхшаб қолиш эҳтимоли йўқ эмас.
Пулишичда Германияда ўйнаш тажрибаси мавжуд. У бундан аввал «Боруссия Д» шарафини ҳимоя қилган эди.