Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси собиқ бош мураббийи Люcьен Фавр «Лион»ни бош мураббийлигига тайинланиши мумкин.
Француз клубининг ҳозирги бош мураббийи Руди Гарсиянинг жамоа билан шартномаси жорий мавсум охирида ўзи якунига етади. Шу билан бирга, «Лион» раҳбарияти ҳали Гарсия борасида якуний қарор қабул қилмаган.
Аммо, шундай ўзгариш юз берадиган бўлса, ушбу лавозимга номзодлардан бири Фавр бўлиб турибди. Аввалроқ, мутахассисга «Марсель» ҳам қизиқиш билдирган эди, бироқ мураббий ўтган йилнинг декабрь ойида «Боруссия»ни тарк этишни истамаган.
Маълумот учун, ҳозирда «Лион» Франция чемпионати турнир жадвалида 59 очко билан учинчи ўринни банд этган.