"Ливерпуль" ҳужумчиси Энди Керрол ўзининг собиқ жамоаси — "Ньюкасл"га қайтиши мумкин.
The Times тарыатган хабарларга кўра "Ньюкасл" Кэрролни яна "Сент-Жеймс Парк"га қайтариши мумкин экан. Бунинг учун "зағизғонлар" 15 миллион фунт тўлашга тайёрлар. "Ливерпуль" эса футболчини 25 миллион фунтдан камига қўйиб юбориш нияти йўқ.
Ҳужумчи "Ливерпуль"га бир йил аввал келиб қўшилганидан буён "қизиллар" таркибида 31 ўйинда майдонга тушиб, бор йўғи 6 гол киритишга эришди ҳолос.
Эслатиб ўтамиз, уни "Ливерпуль"британ футболчилари учун рекорд даража ҳисобланган 35 миллион фунт эвазига сотиб олганди.