Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

“Навбаҳор” ПФК президенти ёшлар (U-18) жамоаси билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” жамоаси 2021 йилги мавсумдан иқтидорли ёшларни тарбиялаб, уларнинг катта футболда ўз ўринларини топишларида кўмаклашиш ва албатта, уларнинг вақти келиб, “Навбаҳор”нинг асосий таркибида тўп суришларини таъминлаш мақсадида янги стратегия асосида иш юритадиган бўлди. Жамоа раҳбарияти асосий таркибдан ташқари, ёшлар жамоаларининг ҳам чемпионатда муносиб иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришмоқда, улар билан турли учрашувлар ўтказиб, янги мақсадлар сари руҳлантиришмоқда.

Жумладан, бугун Намангандаги “Марказий” стадионида “Навбаҳор” ПФК президенти Отабек Саматов “Навбаҳор-U-18” жамоаси футболчилари билан учрашиб, уларга янги мавсумда омад ёр бўлишини тилади.

- Авваламбор, “Навбаҳор” билан шартнома имзолаб, жамоанинг тўлақонли аъзосига айланганингиз билан барчангизни табриклайман, - деди Отабек Арифович. - Биласиз, “Навбаҳор” мамлакатимизнинг энг номдор жамоаларидан бири ҳисобланади, демакки, сизлар ҳам шуни дилдан ҳис қилган ҳолда, майдонда бор иқтидорингизни намоён этишингиз, “Навбаҳор” либосида тўп суришга муносиб эканлигингизни исботлашингиз керак. Хабарингиз бор, жамоага тажрибали Виктор Романович Жалиловни таклиф қилганмиз, наманганлик кўплаб иқтидорли ёшларни саралаб, уларнинг катта футболда ўз ўрнини топишига ҳисса қўшган ушбу мутахассис сизларнинг ҳам майдондаги ҳаракатларингизни шахсан кузатиб, ўйинингизни баҳолаб боришини инобатга олинглар. Унутманг, бу даража жиҳатидан ўсишингиз учун катта имкониятдир. Ким ўзидан ёрқин таассурот қолдирса, албатта, босқичма‑босқич ривожланиб, насиб қилса, “Навбаҳор”нинг асосий жамоаси сафида тўп суради. Янги мавсум олдидан барчангизга омад ва зафарлар ёр бўлишини, жароҳатлардан йироқ юришингизни тилаб қоламан.

Таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор” ПФК президенти “Бу йил чемпион бўламизми?” деб сўраганда, ёш футболчилар бир овоздан “Ҳа” дейишганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Бугунги кунда Аъзам Ражаббаев устозлик қилаётган “Навбаҳор-U-18” жамоаси сафида иқтидорли ёшлар бисёр. Албатта, мавсум давомида ўзидан ёрқин тассурот қолдирган ёшлар билан мунтазам таништириб боришни режалаштирганмиз. Уларни бугун яхшилаб таниб олсак, катталар жамоаси ўтишганида, “Навбаҳор”нинг янги стратегияси нечоғли фойда келтирганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:17, 07.03.2021.
Ўқилди: 2469 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2001]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1993]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1958]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1733]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1607]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1549]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1543]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1500]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1436]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик