Кириш Регистрация

"Интер" ЦСКA футболчисини сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Беневенто"да ижарада бўлган ЦСКA ҳужумчиси Aдолфо Гайч мавсум охирида "Интер"га ўтиши мумкин.

Милан клуби Гайчни ўтган ёзда ҳужумчи Ромелу Лукакуга ўринбосар сифатида кўриб чиққан эди, аммо кейинчалик мураббий Aнтонио Конте "Интер"га тажрибали футболчи керак деб қарор қилиб, трансфердан бош тортди. Ҳалигача ҳужумкор футболчи сотиб олинмагани ва Лукаку ўрнига ўринбосар кераклиги сабабли вазият ўзгариши мумкин, деб ёзади Calciomercato.com сайти.


22 ёшли аргентиналик футболчи 6-март куни "Спесия"га (1: 1) қарши ўйинда, A Серияда биринчи голини урди. Лекин, Aдолфо РПЛнинг 13 ўйинида қатнашиб, ўз ҳисобига гол ёздириб қўймаган эди.


Эслатиб ўтамиз, "Беневенто"да Гайчни ЦСКAдан 11 миллион еврога эвазига сотиб олиш имконияти мавжуд.

Киритилди: 03:07, 09.03.2021.
Ўқилди: 3097 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.