Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Ракитичнинг кучи "Валенсия"га етмади

Баҳо:
+ | -

Январнинг 6-санасида бўлиб ўтган дастлабки учрашувда Жонаснинг 33-дақиқада киритган ягона тўпи шарофати билан ғалаба қозонган "Валенсия" жавоб учрашувида эҳтиёткорлик билан тўп сура бошлади.

Энг яхши ҳимоя — ҳужум ақидасига асосланиб ўйнай туриб, рақибнинг хатосини кутган валенсияликларга 66-дақиқада омад кулиб боқди. Марказий чизиқдан бўш зонага жуда чиройли пасни қабул қилиб олган Солдадо 15 метрлардан зарба бера туриб, тўп ва дарвозабонни икки томонга ажратиб ташлади.

Бу "Валенсия"нинг чорак финалга чиққанидан далолат эди. Қолган дақиқаларда "Севилья" учта гол киритишга маҳкум этилди. Дунёнинг манаман деган клублари учун ҳам қийин вазифа, "Севилья"га йўл бўлсин... – деган фикр келарди хар қандай мухлисларнинг хаёлига. Бироқ...

Бироқ, орадан 5 дақиқа ўтгач мезбонлардан майдонга тушганига эндигина 7 дақиқа бўлган Ракитич умумий ҳисобни қисқартирди. Касереснинг 27 метрлардан берган зарбасидан сўнг Диего Алвес тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ва Ракитич бўш қолган дарвозани ишғол этди.

Ўйин асосий вақтининг сўнгги дақиқасида Ракитич дарвоза томон зарба берди. Тўп йўл-йўлакай Руиснинг елкасига тегиб, дарвозабонни лақиллатганча тўрга бориб тушди — 2:1! Турнир нуқтаи назаридан қаралганда етарли бўлмаган, мухлисларни овутишгагина ярайдиган ғалаба...

Қолган дақиқалар ўта асабий муҳитда ўтган бўлса-да, мезбонлар бошқа гол киритишнинг уддасидан чиқа олишмади. "Валенсия" — чорак финалда! Улар шу ойнинг 18 ва 25 саналарида "Леванте" билан учрашади. Яна дастлабки ўйин "Валенсия" майдонида ўтишини алоҳида қайд этиб қуйинг.

СЕВИЛЬЯ – ВАЛЕНСИЯ 2:1 (0:0)
Голлар: Ракитич (71), Руис (90-автогол) – Солдадо (66)
Огоҳлантиришлар: Фернандо Наварро (19), Мартин Касерес (60), Ракитич (82) - Мигель (13), Давид Альбелда (22), Адиль Рами (37), Жерими Матьё (54), Софьян Фегули (82), Альба Хорди (83), Диего Алвес (90)

Дастлабки учрашув: 0:1

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:57, 12.01.2012.
Ўқилди: 26635 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик