Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Нўъмон Ҳасанов: «Биринчи голни биз урганимизда ўйин бошқача кечарди»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 1-тури доирасида бўлиб ўтган "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов қатнашди.

"Ўйин бошида назоратни қўлга олгандик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин йигитлар саросимага тушиб қолишди, шошиб қолишди. Танаффусда тушунтирдик, қўрқмай ўйнашлари кераклигини айтдик. Мухлисларни хафа қилганимиз учун жамоа номидан узр сўраймиз. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан.

Забиҳилло Ўринбоев машғулотда жароҳат олганди, шунга майдонга тушмади.

Азим Аҳмедовнинг ҳимоядаги ўйинлари кучлироқ кўрингани учун уни ҳимояга қўймоқдаман.

Қувондиқ очиқ турган ўйинчига тўпни оширмай, тўпни ўзида узоқ сақлаб қолгани учун уни алмаштиришга мажбур бўлдим.

Сербиялик легионерларимиз ҳали ўз ўйинини кўрсатади. Бугун кўпчилик қатори уларнинг ҳам ўйини қовушмади. Йўқ жойда кўп тўп йўқотдик, Ҳошимов ва Голбан ҳам кўп хатога йўл қўйишди. Хавфли вазиятлар яратдик, уларни голга айлантиролмаганимиздан кейин гол ўтказиб юбордик. Шундан кейин йигитлар шошилишди.

Авваламбор, вазиятлардан унумли фойдаланмадик. Биринчи голни биз урганимизда ўйин бошқача кечарди. Ўйиннинг дастлабки қисмида бир нечта вазиятлар яратгандик. Улардан фойдалана олмаганимиз панд берди. Шу нарсалар "Навбаҳор" ўйини қовушмаганига сабаб бўлди.

Бизда доим уч нафар ҳужумчи ўйнайди, Шоҳруҳ тушди, Ислом тушди. Лекин уринишларимиз фойда бермади. Иккинчи голни қўйворганимизда бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди. Таваккал қилолмасдик. Кўрдингиз, Голбан ҳам ўйин охирида олдинга ўтди.

Паншанбенинг ўйини менга ёқади. Майдонни яхши кўради, ёмон ўйнамади, шунинг учун уни яхши легионер деб ҳисоблайман. У жамоа ўйинини бузмайдиган футболчи", — деди Нўъмон Ҳасанов.

Манба: https://t.me/fcnavbahor
Киритилди: 21:48, 09.03.2021.
Ўқилди: 2708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.