Лондоннинг «Вест Хем» клуби сардори ва етакчиси ўз фаолиятини келаси йил ёзда якунлашини маълум қилган.
У яқинда жамоа билан бир йиллик битим тузди. Ушбу шартнома муддати якунига етгач Марк жонажон клубини тарк этади. 33 ёшли футболчи «болғачилар»нинг тарбияланувчиси ҳисобланиб у бу клуб сафида 500 та ўйинда майдонга тушган.
Жорий мавсум эса Нобл 18 баҳсда қатнашиб бирорта ҳам самарали натижа қайд этолмади.