Бундеслиганинг "Штутгарт" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Павел Погребнякка бир қатор инглиз ва немис клублари қизиқиш билдиргани ҳақида унинг агенти Олег Артёмов айтиб ўтди. Агентнинг сўзларига кўра Россия Премьер-лигасидан ҳеч бир клуб миллий терма жамоа футболчисининг хизмати билан қизиқаётгани йўқ. Воқеалар ривожи шундай давом этса, Погребняк январнинг ўзидаёқ "Штутгарт"ни тарк этади. Биринчи навбатда клуб раҳбарияти футболчига таклиф билан чиқмаётган бўлса, иккинчи навбатда Павелнинг ўзи ҳам бошқа клуб вариантини илгари сурмоқда.
Олег Артёмов яна бир мижози Роман Павлюченкога ҳам тўхталиб ўтаркан, барча масала "Тоттенхэм" клуби президентига боғлиқ бўлиб турганини маълум қилди. Агар у Павлюченкога жавоб берсагина, Роман олдида турган бир қатор вариантларни кўриб чиқиш имконига эга бўлади.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, Павел Погребняк "Штутгарт" сафида 2009 йилги мавсумдан бери умумий 87та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол уришнинг уддасидан чиқа олган. Роман Павлюченко бўлса "Тоттенхэм" сафида 2008 йилдан бери 110та ўйин ўтказиб, 41та голга муаллифлик қилган.