Италия чемпионатининг 27-тури доирасида «Милан» ўз майдонида 14 март, якшанба куни «Наполи»ни қабул қилди.
Томонлар ҳар қанча уринмасин, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. 49-дақиқага келиб неаполликлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Пётр Зелиньскининг узатмасини Маттео Политано голга айлантирди. Мазкур гол ўйин сўнгига қадар ягоналигини сақлаб қолди.
Шу тариқа, «Наполи» сафарда кечган баҳсда ғалабани қўлга киритиб, очколари сонини 50 тага етказди. Женнаро Гаттузо шогирдлари мусобақа жадвалида 5-ўринни банд этган. «Милан» эса ҳисобидаги 56 очкоси билан 2-ўринда бормоқда. Мусобақа пешқадами «Интер» клуби бўлиб, Антонио Конте жамоаси айни дамда 65 очкога эга.
Италия А серия, 27-тур
«Милан»—«Наполи» 0:1
Гол: 0:1 – 49 Политано.
«Милан» – Доннарумма, Диогу Далот, Тео, Томори, Габбия, Крунич (Ребич, 60), Кастильехо (Салемакерс, 60), Тонали, Кессиэ (Мейте, 67), Чалхонўғлу (Браим Диас, 60), Рафаэл Леау (Ҳеуге, 79).
«Наполи» – Оспина, Ҳюсай, Ди Лоренцо, Кулибали, Максимович, Демме (Бакаёко, 80), Зелиньски (Элмаз, 75), Политано (Мариу Руй, 80), Фабиан Руис, Инсинье, Мертенс (Осимхен, 59).
Огоҳлантиришлар: Максимович (25), Ди Лоренцо (69), Тео (87).
Четлатиш: Ребич (90+2).