Кириш Регистрация

Кутилганидек "Наполи" ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Италия кубоги нимчорак финал учрашувларининг олтинчисида "Наполи" "Чезена"ни қабул қилди ва учрашувда 2:1 ҳисоби қайд этилди.

Гарчи меҳмонлар яримҳимоячиси руминиялик Штефан Попеску 20-дақиқада ҳисобни очган бўлса-да, "адзурри"лардан Эдинсон Кавани 65-дақиқада жавоб тўпини киритди.

Иккинчи бўлимдан бошлаб Эдуардо Варгас ўрнида майдонда ҳаракат қилган Горан македониялик Пандев ўйин асосий вақти тугашига 4 дақиқа қолганда ғалаба тўпини киритди ва мезбонларни чорак финалга олиб чиқди.

Нимчорак финалнинг яна иккита учрашуви ҳали ўтказилмаган:
19.01. 01:00. "Милан" – "Новара"
20.01. 01:00."Интер" – "Женоа"

25 январь куни бўлиб ўтадиган чорак финал учрашувлари жуфтликлари ҳам маълум:

"Ювентус" – "Рома"
"Лацио" – "Милан"/"Новара"
"Сиена" – "Кьево"
"Интер"/"Женоа" – "Наполи"

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:56, 13.01.2012.
Ўқилди: 25703 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.