"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович Швеция терма жамоасига чақирилди. 39 ёшли ҳужумчи терма жамоанинг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари ва Эстония билан ўртоқлик ўйини учун дастлабки қайдномага киритилди. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Милан"нинг ўзи ҳали футболчи миллий терма жамоага чақирилишини тасдиқламаган. Бундан ташқари, кўп нарса Златаннинг 28 февраль куни А Сериянинг "Рома" га қарши ўйинда (2:1) олган жароҳатидан қай даражада тикланишига боғлиқ.
Ноябрь ойида Швеция терма жамоаси бош мураббийи Ян Андерсон Златтонни термага жалб этишни кўриб чиқаётганлиги январь ойида эса уларнинг ўзаро норасмий суҳбати бўлиб ўтганлиги маълум қилинган эди.
Ибрагимович Швеция миллий терма жамоасида 2001 йилдан 2016 йилгача тўп тепган ва 116 ўйинда 62 та гол уриб жамоанинг энг яхши тўпурарига айланган.