Римнинг «Рома» клуби хўжайинларидан бири Ден Фридкин мавсум якунига етгач, жамоа бош мураббийлигида бир қатор ўзгаришларга қўл урмоқчи.
Америкалик тадбиркор Фонсеканинг ишларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Ҳозирда клуб кучли тўртликдан жой олиш вазифасини уддалай олмаяпти. «Бўрилар» айни дам 50 очко тўплаган ҳолда 6 ўринни банд этишган. Агар мавсум сўнггига қадар ушбу ҳол ўзгарамаса, катта эҳтимол Фонсека истеъфога чиқарилади.
Ҳозирча Фридкин бу лавозимга Аллегри ва Сарри номзодларини кўриб чиқмоқда.