«Барселона» клуби собиқ футболчиси Хави "кўк-анорранглилар" сардори Лионель Мессини табриклади.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи «Уэска»га қарши ўйиндан (4:1) сўнг "Барса" сафидаги учрашувлар сони бўйича Хавига тегишли рекордни янгилади.
«Лео, табриклайман! Менинг рекордимни янгилашинг, бу мен учун фахр», — дея ёзди Хави инстаграм орқали.