Франция кубогининг 1/8 финал босқичида ПСЖ 17 март, чоршанба куни «Лилль»ни қабул қилди.
Парижда кечган баҳс мезбонларнинг устунлигида ўтди. Дастлаб 9-дақиқада Мауро Икарди ҳисобни очган бўлса, 41-дақиқага келиб Килиан Мбаппе 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантириб, орадаги фарқни иккитага оширди.
Баҳснинг 71-дақиқасида эса парижликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрли нуқтадан йўлланган зарбани Кейлор Навас қайтаришга муваффақ бўлди.
Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Мбаппе яна бир бор гол уриб, дублни расмийлаштирди. Шу тариқа ПСЖ чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Франция кубоги, 1/8 финал
17 март, чоршанба
ПСЖ – «Лилль» 3:0
Голлар: 1:0 – 9 Икарди, 2:0 – 41, пенальти Мбаппе, 3:0 – 90+3 Мбаппе.
ПСЖ: Навас, Дагба (Флоренци, 46), Маркиньос, Курзава, Диалло, Паредес, Рафинья (Верратти, 69), Гуйе (Данилу Перейра, 70), ди Мария, Кин (Дракслер, 79), Икарди (Мбаппе, 39).
«Лилль»: Меньян, Брадарич, Челик (Пе, 74), Тиагу Жало, Ботман, Шека (Андре, 62), Сумаре, Язижи, Луис Араужо (Иконе, 74), Йилмаз (Дэвид, 46), Веа (Бамба, 62).
Огоҳлантиришлар: Рафинья (3), Брадарич (18), Тиагу Жало (40), Шека (44), Гуйе (64), Мбаппе (78), Иконе (80).