Кириш Регистрация
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 20:00 Сурхон 1-0 Навбаҳор
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 16:00 Замин 0-3 Қизилқум
22/04 16:30 Андижон ФА 0-7 Қўқон-1912
22/04 16:30 Сирдарё ФА 0-1 Олимпик MobiUz
22/04 18:00 Хоразм 3-1 Жайхун
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона - Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас

Улуғбек Бақоев: «Натижа адолатли бўлди»

Баҳо:
+ | -

"Қизилқум" - "Сўғдиёна" баҳсидан (1:1) сўнг жиззахликлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

— Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам жамоаларда яхши вазиятлар юзага келди. Ўйинда биринчи бўлиб гол урганимизни, ҳисобда олдинда бораётганимизни инобатга олсак, натижа қониқарсиз. Бу — футбол. Ҳисоб тенглашганидан кейин «Қизилқум» ҳам, «Сўғдиёна» ҳам гол уриб кетиши мумкин эди. Шу боисдан айтишим мумкин, натижа — адолатли. Ўйинга ўзларини баҳш қилганлари учун шогирдларимга раҳмат айтаман. Шунингдек, «Қизилқум»га омад тилаб қоламан.

— «Қизилқум»га қарши ўйинга тайёргарлик қандай бўлади? «Бухоро»да ишлаб юрган пайтларингизда кетма-кет икки мавсум давомида «Қизилқум»ни мағлуб этгансизлар? Бунинг сири борми?
— Тўғрисини айтганда, биз рақибдан келиб чиқиб ўйинга тайёрланамиз. Агарда аҳамият берган бўлсангиз, биз ўйинни бошқача тактик схемада бошлагандик. Аммо футболчимиз жароҳат олганидан сўнг ўйинни бошқатдан қуришга тўғри келди. «Қизилқум» ҳам яхши жамоа. Менимча, ушбу мавсумда жамоа турнир жадвалида юқори ўринларда бўлади.

— Элёр Ориповнинг ўйинидан кўнглингиз тўлдими?
— Барча футболчиларимдан мамнунман ва уларнинг ўйинларидан кўнглим тўлди.

— У ўйин давомида жуда кўп эътирозлар билдирди.
— Бу футбол. Унда ҳиссиётлар жўш уради, у ўз футболчиларига гапириб турди, холос.

Манба: https://t.me/fcsogdianajizzak
Киритилди: 08:49, 20.03.2021.
Ўқилди: 2353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz