Эрлинг Холанд шу йилнинг ёзида "Боруссия Дортмунд" жамоасини тарк этиш ниятида.
Футболчи немис клубини 2022 йилда тарк этмоқчи эди, аммо норвегиялик футболчи кўрсатаётган ўйин вазиятни ўзгартирди.
Манбада айтилишича, Эрлинг "Реал"га ўтмоқчи ва клубдан ўзини Испания грандига қўйиб юборишини сурамоқда.
Шунингдек, "қироллик клуби" билан яхши алоқада бўлган агент Мино Райола ҳам ўз мижозини мадрид клубига ўтишида муҳим рўл ўйнаши мумкин.