"Барселона" футболчилар Месси ва Гризманн Ла Лигада энг сермаҳсул жуфтлик бўлиб турибди, дея маълум қилмоқда МD нашри.
Бу икки футболчи умумий 28 та гол урган ва 15 та голли узатма амалга оширган.
"Aтлетико" дан Луис Суарес ва Маркос Льоренте 27 та гол ва 10 та голли узатмалар билан иккинчи ўринни банд этиб турибди. Реал Соcиедад" футболчилари Микел Оярсабаль ва Aлександр Исаак 22 та гол ва 8 та голли узатма билан кучли учликдан жой олган.