Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Абдумажид Тоиров: "Навбаҳор" кучли учликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қилади"

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" ҳимоячиси Абдумажид Тоировнинг сўзларига кўра, жамоага жалб этилган янги футболчилар орасида Павел Беганскийнинг ҳаракатлари илиқ таассурот қолдирган. Бу ҳақда "Навбаҳор" расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда "Навбаҳор" таркибига беларуслик Павел Беганский, Роман Гаркуша ва нигериялик Жерри Эмонкпайри каби футболчилар келиб қўшилган. Грузиялик Лаша Генгашвилига эса жавоб берилган.

"4 январдан бошланган машғулотларимиз кундан-кунга мураккаблашиб боряпти. Буни мевасини мавсум бошлангач биламиз. Усмон Асқаралиев жисмоний тайёргарликка кўпроқ эътибор қаратмоқдалар. Таркибда кутилмаганда катта ўзгаришлар содир бўлди. Лекин, мураббийлар штаби тинимсиз янги ўйинчиларни кўрикдан ўтказмоқдалар. Уларнинг қайси бири қолишини мураббий ҳал этади. Очиғини айтсам, Павел Беганскийнинг ҳаракатларидан илиқ таъсуротдаман", деди Тоиров.

"Йигитлар иноқ ва, энг асосийси, аъло кайфиятда. Жамоа таркибида бу йил кўпроқ ёшлар ўрин эгаллаши ҳозирданоқ ойдинлашиб боряпти. Сабаби, уларга ўрин бўшатадиган пайт келди ва уларнинг катта саҳнаган чиқишнинг айни вақти. Фақат буни улар ҳис қила олсалар бўлгани. Режаларимиз кўп, уларнинг энг каттаси, қўрқмай айтаман, кучли учликдан ўрин эгаллаш", дея қўшимча қилди "Навбаҳор" ҳимоячиси Абдумажид Тоиров.

Манба: www.fcnavbahor.uz

Қайси учлик ҳақида гап бораётган экан, а?

Киритилди: 18:04, 14.01.2012.
Ўқилди: 23495 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.