Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Месси билан тил топиша олмаган 5 футболчи

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси билан ўйнашни истамайдиганфутболчи деярли топилмаса керак, аммо аргентиналик футболчи билан тил топишиш ҳар доим ҳам осон бўлмайди. Айниқса футболда бу жуда муҳим ҳолат ҳисобланади. Сабаби футбол жамоавий спорт тури, агар таркибнинг барча элементлари ишлатилмаса, муваффақиятга эришиш имконсиз бўлади. Месси узоқ вақтдан бери тарихдаги энг буюк футболчилардан бири ҳисобланади. "Барселона"да кимдир аргентиналик билан жанжаллашган бўлса, уни фақат битта нарса кутиб туради - кетиши муқаррар. Ҳозир эса биз сизлар билан бирга, Месси бир жамоада ўйнаган, аммо улар билан келиша олмаган футболчилар ҳақида гаплашамиз.

Златан Ибрагимович

Златан Ибрагимович ва Лионель Месси бир-бирлари билан келиша олмаган, деб айтсак, эҳтимол хато ҳисобланар.Аммo швед футболчисининг Пеп Гвардиола билан ўртасидаги алоқа ҳавас қиларли даражада эмас эди.

Тахминларга кўра, Ибра "Барселона"да ўйнаган пайтида, Месси ҳужум марказида ўйнашни хоҳлаган. Златаннинг майдон марказида ўйнашини ҳисобга олсак, Ибрагимовичга жамоада жой йўқ эди. Шундай қилиб, 2009-10 йилги мавсумда Гвардиола Педро-Анри-Месси триосига кўпроқ имкон беришни бошлаган ва мос равишда швесиялик футболчи жамоадан кетиши керак эди.
Журналистлар "Барса"нинг собиқ директори Марк Ингла Телефоот билан суҳбатлашишганида, Ибранинг Месси билан тил топишмаганлигини тасдиқлади: "Нега Златан "Барселона"да қолмади? У йиртқич эди - ҳақиқий машина. Аммо Месси билан таққослаганда эса бошқа машина. Кўпроқ ҳаракатсиз машинага ўхшаб кетади. Мессига майдонда кўпроқ жой керак эди. Шунинг учун Златан билан хайрлашишимизга тўғри келган", деган гапларни айтганди

Давид Вилья

Давид Вилья "Барселона"га ўтганида, вазият яна такрорланди. Ўша пайтда Вилья нафақат Испанияда, эҳтимол дунёдаги энг яхши ҳужумчилардан бири эди, аммо "Барса" ундан севимли позициясини ўзгартиришини талаб қилди. Бу эса яна Месси сабаб рўй бермоқда.

Шундай қилиб, Давидга каталонияликларнинг ҳақиқий афсонасига айланиш учун вақт топилмади. Маълумотларга қараганда, Вилья ва Лео қандайдир сабаб майдонда жанжаллашиб қолишади.
Бу ҳолат 2012-13 йилги мавсумда эди. Ўшанда Вилья яхши вазиятдан гол ура олмай қолади ва ўзини тутиб тура олмай тўпни тепиб юборади. Бу зарба эса жамоадоши Мессига тегади. Ушбу ҳолатдан кейин, испаниялик ва аргентиналик ўртасида совуқчилик бошланди. Бу ёмон муносабатнинг охири эса, Давидни жамоадан кетиши билан якунланган.

Пауло Дибала

Шунга ўхшаш ҳолатлар туфайли Месси билан тил топишмаган яна бир футболчи бор. Фақат бу клубда эмас, балки терма жамоада. "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала ҳам майдонда ҳаракат қилганда, кўпроқ чап оёқда зарба берадиган футболчи ҳисобланади. Худди Месси сингари.
Шу сабабли Месси ва Дибала биргаликда ўйнаганида, улардан бири ўз позициясини ўзгартиришга мажбур бўлди. Биз "улардан бири" деганда Месси ҳақида гапирмаганлигимизни тушунган бўлсангиз керак. Ҳа, бу Дибала ҳисобланади. Шу сабабли ҳам, бир пайтлар Аргентина терма жамоаси келажаги сифатида қаралаётган футболчи, ҳозиргача Мессини рақобатдан чиқариб юбора олмаяпти. Ҳозиргача, Пауло ўз терма жамоаси сафида, 29 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига атиги 2та гол ёздириб қўйган. Жуда ачинарли ҳолат.

Кристиан Тельо

2015 йилда Лионель Месси жамоадошларини камситганлиги, ҳаттоки уларни масхара қилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айтишларича, "Барса"да ҳеч ким Мессини хафа қиладиган гапларни гапиришмайди. Бу жамоанинг "анъана"си ҳисобланади.
Хуллас, Лионель Месси ёш ҳужумчи Кристиан Тельони устидан кулишни жуда яхши кўрганлиги ҳақида бир нечта гаплар бўлган. Кейинчалик Тельо , ҳатто Месси уни "бўш майдон" деб атагани ва ўйин давомида "фақатгина мен учун ўйнайсан", деб талаб қилганини йиғлаб айтиб берганди.
Кристианнинг "Барселона"дан кетишига ҳам айнан, Месси уни ёқтирмаслиги каби сабаб бўлган деган тахминлар ҳозиргача мавжуд.


Мауро Икарди

Мауро Икарди сўнгги йиллардаги Аргентинанинг энг яхши ҳужумчиларидан бири ҳисобланади. Аммо биз терма жамоада Икардининг ўйинларини унчалик кўп кузатмаймиз. Сўнги йилларда эса умуман кузатмаяпмиз. Эҳтимол, бунинг сабаби футболчи Макси Лопес билан бўлган муносабатларидир.

Макси Лопес уч фарзанди бўлган Ванда Нара билан турмуш қурган. Икарди ва Лопес "Сампдория"да бир ўйнаб юрган даврида жуда қалин дўст бўлишган. Аммо, бу дўстлик Икарди ва Лопеснинг хотини ўртасидаги муносабатлар бошлангунга қадар давом этган.
Икарди Ванда Нарага уйланганидан сўнг, Лионель Месси ва бошқа кўплаб жамоадошлари ўзларининг норозиликларини билдиришди. Айниқса бунга Лео жиддий қарайди. Сабаби, Макси Лопес ва Месси жуда қалин дўст ҳисобланишган. Шунинг учун ҳозирги кунга қадар Мауро Аргентина терма жамоасига деярли чақирув олмайди.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 09:57, 24.03.2021.
Ўқилди: 13531 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.