Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Монтелла: "Бундай шароитда ўйинни давом эттира олмасдик"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

"Рома"га қарши якунига етмаган учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, "Катания" бош мураббийи Винченцо Монтелла шогирдлари кўрсатган ўйинни олқишлади. Бу ҳақда "Football Italia" интернет-нашри хабар бермоқда.

Ўйин 65-дақиқада, ноқулай об-ҳаво шароити — кучли ёмғир сабаб тўхтатилган вақтда сицилияликлар "Рома" билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этишаётган эди.

"Биз жуда ҳам яхши ўйин намойиш этдик. Тезкор ўйин кўрсатиб, римликларга майдон марказида бош зона қолдирмасликка ҳаракат қилдик. Қарши ҳужумларимиз жуда ҳам хавфли бўлди ва, айтишим мумкинки, бу мавсумда ҳали бунчалик кўп қулай вазиятларга эга бўлмагандик. Ҳужумларни самарали якунлашда, албатта, бундан яхшироқ ўйин кўрсата олган бўлардик", деди "Рома"нинг собиқ бош мураббийи.

"Афсуски, бунақанги шароитда ўйинни давом эттира олмасдик. Мен ўз жамоамни ўйинини сифатли майдонда кўришни хоҳлардим, чунки бунда жамоамизнинг фойдаланишимиз мумкин бўлган кучли техник жиҳатларимиз бор", деди Монтелла.

Учрашувда дастлаб "Катания" ҳимоячиси Никола Легротталье ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай римликлар ярим ҳимоячиси Даниеле Де Росси ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлганди.

Сўнг вақтларда "Рома"нинг айнан шу футболчиси жамоани тарк этиши ҳақида гап-сўзлар кўпайиб кетди. "Катания" бош мураббийи ўзининг собиқ жамоадошларидан бири ҳисобланган — Де Росси билан қандай ҳазиллашганини ҳам айтиб ўтди.

"Мен Даниеле Де Россига, агар хоҳласа, фаолиятини "Катания"да давом эттириши мумкинлигини айтдим. У бу таклифга жавобини эртага айтадиган бўлди", деди "Катания" бош мураббийи Винченцо Монтелла.

Эслатиб ўтамиз, "Катания" ва "Рома" ўртасидаги Италия чемпионати 18-тур учрашувининг қолган 25 дақиқаси 1, 8 ёки 15 февраль саналаридан бирида ўтказилиши мумкин.

Манба: www.football-italia.net
Киритилди: 14:20, 15.01.2012.
Ўқилди: 22636 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.