Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам 3-1 Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия - Австралия
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания - Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Трансфер нархи жуда тез ўсган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Европанинг йирик нашрлари сўнгги мавсумлардаги энг яхши ўйинчиларини аниқланмоқда. Охирги кунларда энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бири Роналду, Месси ва Эден Азар каби футболчиларнинг нархи пасайиб кетиши бўлмоқда. "Ювентус" Криштиануни 25 миллион Евро эвазига сотиб юбориши мумкинлигини эълон қилган бўлса, Мессинин трансфер кўрсатгичи 40 миллионга тушиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Ҳозир эса биз сизлар билан буларнинг тескариси. Яъни охирги йиллар давомида нархи жуда тез суръатда ўсган футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз. Демак бошладик.

Эдмонд Тапсоба

Клуб: "Байер"

Трансфер нархи: 40 миллион евро (+35,5 миллион)

2020 йил январ ойида Тапсоба "Байер"га "Витория Гимарайеш"дан келиб қўшилди. Ўшанда бир футболчининг трансфер қиймати 4,5 миллион еврони ташкил қилган. Энди 21 ёшли ҳимоячи 40 миллион еврога баҳоланмоқда. "Байер"нинг собиқ мураббийи Питер Бош Буркина-Фасодан келган ёш футболчига жиддий равишда эътибор қаратди. Шунинг учун ҳар бир учрашувда майдонга туширишга ҳаракат қилди. Германия клуби сафига ўтганидан сўнг, Тапсоба тезда асосий таркиб футболчисига айланди ва айтиш мумкинки, жамоанинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди. Ўтган мавсумда ёш ҳимоячи иштирок этган 14 учрашувнинг 12 тасида "доричилар" ғалаба қозонишди.

Букайо Сака

Клуб: "Арсенал"

Трансфер нархи: 60 миллион евро (+47 миллион)

"Арсенал" жамоаси тарбияланувчилари ҳисобланган Сака, ҳозирги кунда "кононирлар"нинг алмаштириб бўлмайдиган футболчиси ҳисобланади. "Тўпчилар" кўп ҳолларда, академиясининг ўйинчиларига имконият бермас эди. Аммо, Букайо бундай бўлиб чиқмади. 2019 йилнинг июлида "Арсенал" нинг асосий жамоаси сафида дебютини ўтказган ёш футболчи тез ўса бошлади. Энди 21 ёшли ҳимоячи Микел Артетнинг биринчи рақамли футболчиларидан бирдир. Ёш инглиз тажрибали Колашинасни тажрибали асосий таркибдан сиқиб чиқаришни уддалади. Сака "Арсенал" сафида энди ўйин ўтказишни бошлаган пайтларида, унинг нархи 13 миллон еврога баҳоланаётган эди. Аммо, икки мавсумдан сонг, тезда бу кўрсаткич 60 миллонга етди.

Алессандро Бастоне

Клуб: "Интер"

Трансфер нархи: 55 миллион евро (+32 миллион)

Ҳозирда ёш ҳимоячилар катта обрўга эга ва Бастоне улардан бири. 2019 йил ёзида ижарадан қайтган футболчи "Интер"да мушаклари билан боғлиқ жароҳат туфайли, мунтазам равишда майдонга туша олмади. Аммо ушбу мавсумда 21 ёшли италиялик аллақачон Антонио Конте жамоасида асосий таркиб таянч ўйинчисига айланган. Мутахассис мудофаага алоҳида эътибор беради. Шунинг учун Бастонега жуда катта ишонч билдиради. Алессанадро ҳам мураббий ишончини оқлаш учун, бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Жорий мавсумда "Интер" А Серияда фақат 3 учрашувда мағлуб бўлган. Қизиқ томони шундаки, ушбу учрашувларнинг биттасида Алессандро майдонга тушмаган. Бундан 1,5 йил муқаддам Бастоненинг трансфер нархи 23 миллион еврога баҳоланган, аммо ҳозирги кунга келиб, унинг бозор суммаси 55 миллионни ташкил қилади.


Жованни Рейна

Клуб: "Боруссия Д"

Трансфер Нархи: 38 миллион эвро (+38 миллион)

"Боруссия" ёш футболчиларни тарбиялаш бўйича жуда машҳур академияга эга. Рейна ҳам тезда етук футболчига айланган ёш ўйинчиларидан бири ҳисобланади. 19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи 2020 йил январидан буён "асалари"нинг асосий таркибида ўйнамоқда. Ўша пайтларда футболчи ҳеч қандай трансфер қийматига эга эмас эди. Америкалик футболчи ҳозиргача Дортмунд клуби таркибида 43та ўйин ўтказишга ва 7та гол уришга, ҳамда 8та голли пас оширишга муваффақ бўлди. "Боруссия"нинг асосий таркибидаги ўйинчига айлангандан кейин, футболчига АҚШ терма жамоасига қўнғироқлар кела бошлади. Ҳозирга қадар Рейна ўз мамлакатининг асосий жамоаси таркибида атиги 2та ўйин ўтказган бўлса-да, 1та гол уришга муваффақ бўлган.

Мейсон Гринвуд

Клуб: "Манчестер Юнайтед"

Трансфер нархи: 50 миллион евро (+30 миллион)

Гринвуд "Манчестер Юнайтед"даги иккинчи йилини асосий таркиб футболчиси сифатида ўтказмоқда. Сўнгги мавсумда инглиз футболчиси Премер-лиганинг 31-учрашувида 10 та гол ва 1 та голли пас ошириб, жамоанинг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланди. Аммо футболчининг ушбу мавсумда "кетмони учмаяпти". Сабаби ҳозирги кунгача 19 учрашувда, бор йўғи 1 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишни уддалаган. Бундан ташқари, йигит интизом билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. Исландиядаги жанжални эсга олинг. Шунга қарамай, "манкунианлар" ўз футболчисига ишонишда давом этмоқда.

Фил Фоден

Клуб: "Манчестер Сити"

Трансфер нархи: 70 миллион эвро (+40 миллион)

Айни пайтда "Манчестер Сити"нинг асосий таркибидаги икки футболчи ўз тарбияланвчиси ҳисобланади Булар Фил Фоден ва Эрик Гарсия. Мазкур футболчилар ёш бўлишига қарамай, "шаҳарликлар"нинг асосий футболчиси ҳисобланади. Аммо уларнинг бири, яни Гарсия "Сити" билан шартномасини узайтиришни хоҳламади. Лекин, Англия жамоаси Фоденга катта умид боғлашган. Хосеп Гвардиола ҳам футболчига ишонч билдириб, деярли барча учрашувларда дастлабки дақиқалардан майдонга тушурди. Футболчи ҳам ишончни оқлаш учун, бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Фил ҳозиргача, "шаҳарликлар" сафида 22 учрашувда 6 гол уриб, 5 голга асиситлик қилган. Қолаверса, Европа Чемпионлар Лигасида ҳам 8 учрашувда майдонга тушиб, 1 голга муаллифлик қилган. Албатта, бу ярим ҳимоячи учун яхши кўрсатгич ҳисобланади. Бундан 1,5 йил аввал, Фоденнинг трансфер нархи 30 миллонга баҳоланган эди, лекин ҳозирга келиб бу кўрсатгич анча кўтарилган. Айни дамда Филнинг нархи 70 миллон еврога баҳоланган.


Бруно Фернандеш

Клуб: "Манчестер Юнайтед"

Бозор қиймати: 90 миллион эвро (+30 миллион)

2020 йил январ ойида "Манчестер Юнайтед" Бруно Фернандешни "Спортинг"дан бонусларни ҳисобга олмаганда 55 миллион еврога сотиб олди. Ушбу миқдорнинг баландлигига қарамай, кўпчилик мухлислар Брунонинг "манкунианлар" етакчисига айланишига ишонишмаган эди. Аммо, уларнинг айтганини тескариси бўлди, яъни ҳозирда Фернандеш АПЛда етакчи футболчилардан бири ҳисобланади. Бруно учун мослашиш тушунчаси умуман мавжуд эмас. 1-мавсумнинг ўзида Премер-лига учрашувларида ёрқин ўйинллар намойиш этишни бошлади ва жамоани ғалаба қозонишига ёрдам берди. Кўп жиҳатдан унинг ёрдами билан "Манчестер Юнайтед" ўтган мавсум охирида кучли тўртликдан жой олди ва Чемпионлар Лигасига қайтди. Жорий мавсумда ҳам Фернандеш яхши натижа қайд этмоқда. Ҳозиргача 29 учрашувда майдонга тушиб, 16 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Чемпионлар Лигасида ҳам 4 учрашувда, 2 гол уришга эришган эди, аммо унинг голлари жамоасига гуруҳдан чиқишга ёрдам бермади.


Ансу Фати

Клуб: "Барселона"

Трансфер нархи: 80 миллион евро (+40 миллион)

"Барселона" сўнгги йилларда кўплаб тарбияланувчиларини сотиб юборди. Агар тасодифан Эрнесто Вальверде уни асосий таркибга жалб қилмаганда, эҳтимол Фатини ҳам ушбу тақдир кутиб турган бўлиши мумкин эди. Ҳужумдаги етакчи футболчилар кетма-кет жароҳатлар олганлиги сабабли, мутахассис академияда янги куч чақиришдан бошқа иложи қолмади. Мураббийнинг танлови ўша пайтдаги 17 ёшли вингер бўлиб, Ансу аввал "Осасуна" ва кейин "Валенсия" дарвозасини ишғол қилди. Шундан сўнг, Фати асосий таркибда мунтазам равишда майдонда ҳаракат қилишни бошлади. Шу кунгача испаниялик футболчи "кўк-анорранглилар" сафида 43 ўйин ўтказган, 13 гол ва 5 голли узатмани амалга оширган. Аммо Фатининг жароҳати жорий мавсумда унга ҳалақит қилди. 2020 йил охирроғида жароҳат олган футболчи, ҳалигача майдонга қайтмади. Яқинда чиққан янгиликларга кўра, Ансу учун ушбу мавсум якунланди. Чунки, унинг жароҳати тузалмади ва яна жарроҳлик столига ётади.

Альфонсо Девис

Клуб: "Бавария"

Трансфер нархи: 80 миллион эвро (+55 миллион)

Девиснинг "немис машинаси" таркибида тушиши кутилмаган бўлган. "Бавария"нинг асосий таркибидаги ўйинчига айланиб улгурган ёш ҳимоячи жамоадаги кадрлар муаммоси туфайли деярли ҳар бир учрашувда 90 дақиқа ўйнашга мажбур бўлди. Аммо канадалик футболчи, майдонга тушган учрашувларида ўзини йўқотиб қўймади ва ҳар бир учрашувда максимал тарзда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. барбод бўлмади. Ўтган мавсум охирига келиб, Девис ҳимоянинг чап қанотини тўлиғича ўзиники қилиб олди. 20 ёшли ҳимоячи ушбу мавсумда жароҳати туфайли жуда кўп ўйинларни ўтказиб юборган, аммо ҳозир "Бавария"нинг асосий таркибидаги ўрнини қайтариб олди. Ҳимоячининг трансфер нархи бир мавсум аввал 25 миллион еврони ташкил қиларди, лекин ҳозирда ушбу кўрсатгич 80 миллонни ташкил қилади. Жуда катта ўсиш бўлган.


Эрлинг Ҳолланд

Клуб: Боруссия Д

Бозор қиймати: 110 миллион евро (+65 миллион)

2020 йил январ ойида "Боруссия" Ҳоландни "РБ Залцбург"дан 20 миллион еврога сотиб олди. "Асалари" сафида гол уриш машинасига айланган норвегиялик футболчининг ўша пайтда трансфер суммаси анча паст эеди. Аммо ҳозирга келиб, бу кўрсатгич жуда ўсишга эришган. Ўтган мавсумда давомида 20 ёшли ҳужумчи немис клуби таркибида 33та ўйин ўтказди ва 33та гол урди. "Реал"нинг футболчига нигоҳини қаратган бежиз эмас. Гарчи "Боруссия" ҳали футболчи билан хайрлашмоқчи бўлмаса-да, лекин жиддий таклиф бўлса кўриб чиқишими эълон қилди. Футболчи 2020 йилда Голден Бой мукофотини қўлга киритди , эҳтимол бу ёш йигитнинг карерасидаги мукофот олиш даври бошлангандир?!

 


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:00, 28.03.2021.
Ўқилди: 9285 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.