Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

ЖЧ-2022 саралаш. Германия Руминияни аранг ютди, Италия эса сафарда Болгарияни таслим этди

Баҳо:
+ | -

Европа минтақасида ЖЧ—2022 саралаши 2-тури доирасидаги бир қатор учрашувлар 28 март, якшанба куни бўлиб ўтди.

"J" гуруҳи вакили Германия терма жамоаси сафарда Руминияга қарши баҳс олиб борди. Ўйин тақдирини 16-дақиқада Серж Гнабри томонидан урилган ягона гол ҳал этди. Немислар 2-турдан сўнг 6 очко билан гуруҳ пешқадамлигини Арманистон терма жамоаси билан бўлишиб турибди.

"C" гуруҳи фаворити Италия терма жамоаси Болгария майдонига сафар қилиб, 2:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Роберто Манчини жамоаси голларига Андреа Белотти ва Мануэль Локателли муаллифлик қилди. Италияликлар ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 6 тага етказди.

Польша терма жамоаси Роберт Левандовски (2та) ва Швидерскининг голлари эвазига Андоррани йирик ҳисобда мағлуб этган бўлса, уч кун аввал Франция билан дуранг ўйнаган Украина бу сафар Финляндияни мағлуб эта олмади.

ЖЧ—2022 саралаш босқичи, 2-тур
28 март, якшанба

Косова—Швеция 0:3
Голлар: 0:1 – 12 Аугустинссон, 0:2 – 35 Исак, 0:3 – 70, пенальти Ларссон.

Болгария—Италия 0:2
Голлар: 0:1 – 43, пенальти Белотти, 0:2 – 82 Локателли.

Швейцария—Литва 1:0
Гол: 1:0 – 2 Шакири.

Украина—Финляндия 1:1
Голлар: 1:0 – 80 Мораес, 1:1 – 89, пенальти Пукки.

Австрия—Фарер ороллари 3:1
Голлар: 0:1 – 19 Наттестад, 1:1 – 30 Драгович, 2:1 – 37 Баумгартнер, 3:1 – 44 Калайжич.

Исроил—Шотландия 1:1
Голлар: 1:0 – 44 Перес, 1:1 – 56 Фрэйзер.

Польша—Андорра 3:0
Голлар: 1:0 – 30 Левандовски, 2:0 – 55 Левандовски, 3:0 – 88 Швидерски.

Сан-Марино—Венгрия 0:3
Голлар: 0:1 – 13, пенальти Салаи, 0:2 – 71 Шаллаи, 0:3 – 88, пенальти Николич

Шимолий Ирландия—Лихтенштейн 5:0
Голлар: 1:0 – 7 Барди, 2:0 – 51 Трайковски, 3:0 – 54 Трайковски, 4:0 – 62 Элмаз, 5:0 – 82, пенальти Несторовски.

Руминия—Германия 0:1
Гол: 0:1 – 16 Гнабри.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:24, 29.03.2021.
Ўқилди: 3101 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6167]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2882]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2748]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2373]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2347]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2121]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1813]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1812]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1728]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1653]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик