"Милан" президенти Сильвио Берлускони жамоа ҳужумчиси Алешандре Патонинг "ПСЖ"га ўтиши айнан унинг ташаббуси билан амалга ошмагинини айтиб ўтди. Бу ҳақда "Football Italia" интернет-нашри хабар бермоқда.
"Мен Патони жамоада қолдиришга қарор қилдим, чунки у ақлбовар қилмас иқтидор эгаси, деб биламан. Ушбу трансфер менда ҳам тактик тарафдан, ҳам молиявий масалалари бўйича шубҳа уйғотди. Мен мустақил равишда қарор қабул қилдим. Шундай бўлса "Милан" учун яхшироқ бўлишига ишончим комил", деди "Милан" президенти.
Эслатиб ўтамиз, клуб "ПСЖ"нинг 35 миллион евролик таклифини қабул қилганига қарамай, Алешандре Патонинг ўзи "Милан"ни тарк этишдан бош тортганди.