Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

CIES 2021 йилнинг дастлабки 3 ойидаги энг яхши футболчиларни эълон қилди: Месси биринчи, Роналду бешинчи...

Баҳо:
+ | -

Спорт тадқиқотлари халқаро маркази (CIES) 2021 йилнинг дастлабки 3 ойи якунлари бўйича Европанинг топ-5 чемпионатларида ўйнаётган футболчиларни баҳолади.

Ишлаб чиқилган махсус методика ёрдамида амплуасидан қатъи назар футболчининг фойдалилик даражасини баҳолаб чиқилди. CIES "кучли бешлик"нинг 98та клубида ўйнаётган ҳар бир ўйинчини баҳолаб чиқди, аммо рейтингга умумий дақиқаларнинг камида 60 фоизида ўйнаган футболчилар киритилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси рейтингда энг юқори поғонани эгаллади. Аргентиналик футболчи уч ой давомида жами 998 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Унинг фойдалилик даражаси 92,5%га тенг бўлди.

Иккинчи ва учинчи поғоналарни «Бавария» форварди Роберт Левандовски (1106 дақиқа) ва «Челси» ярим ҳимоячиси Жоржиньо (799 дақиқа) эгаллашди — 89,5%.

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш (1335 дақиқа, 89,4%) тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду кучли бешликка кирди (1191 дақиқа, натижа – 89,3%).

CIES версиясига кўра 2021 йилнинг дастлабки чорагидаги энг яхши футболчилар рейтинги (топ-10):

1. Лионель Месси («Барселона») — 998 дақиқа, рейтинг – 92,5%;

2-3. Роберт Левандовски («Бавария») — 1106 дақиқа, рейтинг – 89,5%;

2-3. Жоржиньо («Челси») — 799 дақиқа, рейтинг – 89,5%;

4. Рубен Диаш («Манчестер Сити») — 1335 дақиқа, рейтинг – 89,4%;

5. Криштиану Роналду («Ювентус») — 1191 дақиқа, рейтинг – 89,3%;

6-7. Набиль Фекир («Бетис») – 892 дақиқа, рейтинг – 87,6;

6-7. Тони Кроос («Реал») – 905 дақиқа, рейтинг – 87,6;

8. Андре Силва («Айнтрахт») – 1047 дақиқа, рейтинг – 87,4;

9. Лоренцо Инсинье («Наполи») – 1096 дақиқа, рейтинг – 87;

10. Жейдон Санчо («Боруссия» Дортмунд) – 878 дақиқа, рейтинг – 86,4.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:21, 30.03.2021.
Ўқилди: 5210 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.