ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе яқинлашиб келаётган Олимпиадада жамоасига ёрдам бера олмаслигини маълум қилди.
У ёздаги тақвимнинг жуда тиғизлигидан хавотирда. Мбаппе бор диққат-эътиборини Европа чемпионатига қаратмоқчи. Ушбу мусобақа ва Олимпиада бошланадиган кунлар ўртасида атиги 10 кунлик фарқ мавжуд. Шу боис франциялик футболчи дам олишни маъқул кўрди.