Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Бугун ўз туғилган кунини нишонлаётган Серхио Рамос ҳақида 25та факт

Баҳо:
+ | -

Серхио Рамоснинг таржимаи ҳоли


1. Серхио Рамос Гарсия 1986 йил 30 мартда Испанияда туғилган.

2. Бўлажак футбол юлдузининг отаси менежмент билан шуғулланган, онаси эса уй ишлари билан шуғулланган. Бу оилада Серхиодан ташқари, яна иккита фарзандни тарбиялаган.

3. Спортчининг бўйи 183 сантиметрга тенг.

 

Серхио Рамоснинг фаолияти

4. Рамос ўн беш ёшида "Севилья" академиясига келди. У ерда ўзини ҳар томонлама намойиш этган футболчи, тез орада клубнинг ёшлар жамоасида ўйнашни бошлади.

5. 2003/04 йилги мавсумда Рамос "Севилья"нинг асосий таркибида ўйнашни бошлади ва ўша мавсумнинг ўзида 25 марта майдонга тушди. Серхио 2004/05 йилги мавсум охирига келиб, чемпионатнинг энг яхши янги футболчиси деб тан олинди.

6. 2004 йилда Серхио бошчилигидаги Испания ёшлар терма жамоаси Европа чемпионатида ғалаба қозонди. Ушбу мусобақада кўрсатган ажойиб ўйинлариидан сўнг, асосий терма жамоага ҳам чақирув олишни бошлади. Рамос ўн саккиз ёшида илк марта "қизил фурия" таркибида дебют учрашувини ўтказган. Ҳозиргача миллий жамоаси таркибида ўйнаётган футболчи, Испания термасининг сардори ҳисобланади.

7. 2005 йилнинг ёзида, "Севилья" жамоаси Рамосни "Реал Мадрид" 27 миллион евро эвазига сотиб олди. Ўша пайтда "Эл-капитано"ни ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлган жамоалар талайгина эди, лекин Мадрид жамоаси ушбу харидни амалга оширишда, қолганларига қараганда илғорроқ ҳаракат қилди. Серхионинг ўзи айтганидек, трансфер ойнаси ёпилишидан ярим соат олдин шартнома имзолаган.

8. 2006 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг футболчи "Реал Мадрид" билан биргаликда Испания чемпионига айланиб, фаолиятидаги биринчи йирик совринни ютди. Қолаверса, 2008 ва 2012 - йилги Европа чемпионатида, шунингдек 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Испания термаси билан бош совринга эга чиққан.

9. Рамос 2012 йилда миллий чемпионатдаги юбилей 250 учрашувини ўтказди. Бу эса Рамосни Мадрид клубининг ҳақиқий таниқли шахсига айлантирди.

10. Икки йилдан сўнг, Рамос Чемпионлар Лигаси финал ўйинида жамоасини қутқарди. "Атлетико"га қарши ўйиннинг 93 дақиқасида, бош билан зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирган. Кейинчалик, экстра-таймларда "Реал" яна 3 марта ҳамшаҳарларининг дарвозасини ишғол қилиб, "шалпангқулоқ" кубокни қўлга киритган.

11. 2015 йил ёзида Рамоснинг "Реал" билан шартнома ўз ниҳоясига етди, аммо у бошқа клубларининг кўплаб фойдали таклифларини рад этди ва Мадрид клуби билан шартномани 2020 йилгача узайтирди, янги шартномада унинг йиллик маоши 10 миллион еврони ташкил қилади.

Серхио Рамоснинг шахсий ҳаёти

12. Футболчи кўплаб топ-моделлар билан учрашди, лекин Рамос доимо ушбу қизлар фақат ташқи қиёфаси билан ўзига жалб қилганини айтди. Лара Алварес билан бўлган биринчи жиддий романтикаси. Улар "Alma Foundation" фонди пайтида учрашишган. Қорасоч қиз таниқли спортчи ўзи билан танишишга қарор қилганини билди ва ундан клуб формасини эсдалик сифатида совға қилишни сўради. Уларнинг севгиси тез ривожланди, шунинг учун Рамос моделга турмуш қуришни таклиф қилди. Аммо, шундан кейин уларнинг орасида келишмовчиликлар бошланди ва тез орада ажралиб кетишди.

13. 2012 йилдан бери Рамос ўзидан 8 ёш катта Пилар Рубио билан яшаб келади. 2013 йил охирида бу жуфтлик фарзанд кутаётганларини эълон қилишди. 2014 йилнинг баҳорида улар ўғил кўрдилар, бир ярим йилдан кейин эса иккинчи марта фарзандли бўлганини айтишди. Бундан ташқари, эр-хотин ҳали ҳам норасмий никоҳда яшаётгани қизиқ. Ҳозир 40 ёшда бўлган, Пиларнинг таъкидлашича, тўй ҳақида ўйлашга вақтлари йўқ, чунки Серхио доимий равишда машғулотларда бўлиб, тўй қилиш учун ҳали етарли эрта.

 

Бошқа қизиқарли маълумотлар

14. Кўпгина замонавий футбол юлдузларидан фарқли ўлароқ, Рамос ушбу спорт тури билан жуда кеч - 14 ёшидан шуғуллана бошлади.

15. Рамос соч услубини ўзгартиришни ёқтиради. Ҳимоячи деярли ҳар йили соч турмагини ўзгартиради.

16. Серхио турли позицияларда ҳам яхши ўйнайди. Ҳимоя, ярим ҳимоя баъзида ҳужумчи вазифасини ҳам бажариб туради. Рамос ажойиб ўйин техникасига эга ва ўйинни яхши ўқийди, юзага келган вазиятлардан ажойиб тарзда фойдаланади.

17. "Реал"нинг ҳеч қайси футболчиси Рамосдан кўпроқ қизил карточка олмаган. Умуман олганда, испаниялик футболчи йигирма 23 марта майдондан четлатилган.

18. Футболчининг танасида кўплаб татуировкалар мавжуд. Масалан, спортчининг қўлида "Унутмайман" деб ёзилган, шунингдек, унинг энг яқин қариндошларининг бош ҳарфлари ёзилган. Унинг танасида тўртинчи рақам шаклида татуировка ҳам бор. Бу рақам унинг клуби билан ўйин пайтида унинг орқасидан кўринади. Унинг танасида омадли деб ҳисоблаган римча етти рақами ҳам тасвирланган. Унинг қўлида тепада аниқ чизиқлар ва безаклардан иборат хоч бор. Спортчининг орқа томонидаги расм ҳам қизиқарли. Ушбу расмда тўпни қўлида ушлаб турган ҳайвонлар тасвирланган. Ушбу татуировканинг аниқ маъноси номаълум.

19. Интернет нашрларидан бири, футболчининг соч турмагида навбатдаги ўзгаришидан сўнг, Рамосни Иосиф Сталин билан ажойиб ўхшашлигини қайд этди.

20. У мактабни тугатганидан 10 йил ўтгач, ўрта маълумот тўғрисида гувоҳнома олиш учун якуний синовлардан ўтди. Қизиғи шундаки, бўлажак Европа ва Жаҳон чемпиони "Севилья" клуби билан шартнома имзолагандан сўнг мактабга боришни тўхтатди. У шунчаки мактабга боришга вақт тополмади. Спортчи аста-секин керакли имтиҳонларни топширди ва 2014 йил бошида ниҳоят мактабни расмий тугатиш учун сўнгги синовлардан ўтди, бу йигирма саккиз ёшда содир бўлди.

21. "Барселона" футболчиси Жерар Пике вақти-вақти билан интернетда "Реал Мадрид" футболчилари тўғрисида постлар қўйиб туради ва Рамос уларга жавоб бериш имкониятини бой бермайди, аммо унинг ўзи бу икки футболчи ўртасидаги муносабатлар ҳар доим яхши бўлиб келган, шунингдек Рамоснинг сўзларига кўра, футболчилар ўртасидаги дўстлик мустаҳкамланиб бормоқда.

22. 2017 йилнинг ёзида, УЕФА Чемпионлар Лигасининг йилнинг энг яхши ҳимоячиси деб топилди.

23. Рамос Россиядаги Жаҳон чемпионатидан кейин, Испания терма жамоаси сафида ўйнашда давом этишини айтиб ўтган. Яқинда ЖЧ саралаши доирасида, Грецияга қарши учрашувда, ҳимоячи "қизил фурия" таркибидаги 179 учрашув ўтказди.

24. Рамос - ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчиси ва бўлажак футбол мусобақаларига пухта тайёргарлик кўрётганига қарамай, машғулотлардан янги фотосуратлар ва видеолар билан мухлисларни доимо қувонтиради. 

25. Рамос жуда кўп машҳур футболчилар билан бирга тўп тепган ва ўйнамоқда. Улар: Криштиану Роналду, Карим Бензема, Гарет Бэйл, Марсело, Иско, Тони Кросс, Рафаэль Варан, Раул, Зинедин Зидан, Бекхэм, Роберто Карлос, Икер Касильяс ва бошқалар.

 

 

Маҳмудов Жамшиджон тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:34, 30.03.2021.
Ўқилди: 4214 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.