Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Пахтакор» собиқ бош мураббийи Убиража да Сильва коронавирус оқибатида вафот этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Пахтакор» футбол клуби собиқ бош мураббийи Убиража Вейга да Сильва 66 ёшида вафот этди.

Бразилиялик мутахассис коронавирус оқибатида 23 март, сешанба куни оламдан кўз юмган. Мутахассис 10 кун давомида шифохонада ётган, сўнгги кунларда унинг соғлиғи ёмонлашган ва якунда муолажаларни кўтара олмай, вафот этган. Бу ҳақда Jornal Correio хабар қилмоқда.

Убиража 1997 йилда «Пахтакор» клубида ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлаган. Шунингдек, у ўша йили Ўзбекистон миллий термасига бош мураббий этиб тайинланган. 1998 йилда у «Пахтакор» бош мураббийи сифатида ишни давом эттирган. У «шерлар» бошқарувида 1999 йилга қадар, терма жамоада эса 1998 йилга қадар фаолият юритган.

Мутахассис қўл остида Ўзбекистон терма жамоаси 8 та ўйин ўтказиб, 4 ғалаба, 2 дуранг ва иккита мағлубият қайд этган. Да Сильва бошқарувидаги «Пахтакор» эса 1998 йилда 6 йил деганда биринчи марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:07, 31.03.2021.
Ўқилди: 2294 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик